Мақола топилди: 45 та

1.Халқаро видеоанжуман: Наманган ва Свердловск дўхтирлари нималарни муҳокама қилди?

Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”га Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари акушер-гинекологлари жамланган бўлса, Екатеринбург шаҳридаги “Оилавий тиббиёт маркази” анжуманлар залига россиялик таниқли мутахассислар тўпланди.


2.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


3."Миллий тикланиш" партиясида раис ўзгарди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Ғофуржонович Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди.


4.НамДУ ректори янги лавозимга сайланди

Наманган давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси этиб сайланди.


5.Ўзбекистон Наманганда Cалоҳ ватандошлари билан ўйнайди!

11 июнь, сешанба куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср Араб Республикаси олимпия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.


6.Наманган давлат университетига янги ректор тайинланди

Музаффар Ҳошимович Эсонов 1978 йил 19 февралда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тугатган. Мутахассислиги тарих фани ўқитувчиси. 


7.Наманганлик олим Россияда эътироф этилди

Наманган муҳандислик-технология институти ўқув ишлари бўйича проректори, иқтисод фанлари номзоди, доцент Рустамжон Исроилов Рязандаги нуфузли анжуманда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  ривожлантиришни такомиллаштириш” мавзусида маъруза қилиб, кўпчилик хорижий мутахассислар эътиборини қозонди.


8.Фарғона водийсида биринчи: Компакт ип ишлаб чиқариш технологияси нима беради?

Фарғона водийсида биринчи бўлиб техника соҳасида фалсафа доктори даражасини ёқлаган ёш олим “Zinser-350” халқали йигириш машинасида компакт ва оддий ипларни олишда оптимал параметрларни танлаган. Изланиш натижасида турли ассортиментдаги иплардан трикотаж тўқималарини тайёрлашда ипнинг деформацияцион хоссаларини инобатга олиб, тўқилаётган матолар хосса параметрларини бошқариш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги амалда исботланган.


9.Президент мактабига синовлар бошланди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси муҳташам спорт залининг баланд деворига видеопроектор воситасида нурли соат рақамлари 09:00 ни кўрсатиши билан имтиҳон бошлангани эълон қилинди.


10.O'zLiDeP Наманганда нималарга эриша олди?

Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Лекин мазкур йўналишдаги ишлар самараси ҳали етарли даражада эмас, бу борадаги партиявий тузилмалар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. 


11.Жаҳон банки НамМТИ лойиҳасига 80 минг доллар ажратди

Наманган муҳандислик-технология институтининг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.


12.Президентликка собиқ номзод Абдулҳафиз Жалолов вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига собиқ номзод, наманганлик Абдулҳафиз Жалолов 72 ёшида вафот этди.


13.Наманганда республика анжумани: Келажак тиббиёти бугундан шаклланади

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлди.


14.Усмонов энг нуфузли мусулмонлар рўйхатига киритилди

Келиб чиқиши ўзбекистонлик, Наманганда туғилган миллиардер, “USM Holdings” ширкати асосчиси ва бош акциядори Алишер Усмонов энг катта таъсирга эга мусулмонлар рўйхатининг олтинчи сатрида кўрсатилди.


15.Наманган давлат университети проректори Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди

23-24 август кунлари ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги 21-ялпи мажлисида Марказий сайлов комиссиясига тўққиз нафар янги аъзо сайланди. Сайловлар арафасида овозга қўйилган қуйидаги барча номзодлар Сенат томонидан маъқулланди. Алишер Исоқбоев ҳам Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди.


--> -->