Мақола топилди: 9 та

1.Ватан бўлмас ватандан ташқарида

Моҳи Рамазоннинг улуғ кунларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Яқин Шарқ ва Суриядан 156 нафар аёл ва болаларнинг юртимизга қайтарилиши, уларни мамлакат раҳбари халқимиз номидан афв этиши оламшумул воқеа бўлди.


2.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


3.МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА КЕЧИКИШГА ҲАҚИМИЗ ЙЎҚ! ёхуд анъанавий август кенгашидаги ўйлар

Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини эслаш жоиз: Мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас. Ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин...


4.ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН УЙДИРМАЛАР ёхуд Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг баёноти қандай?

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: вилоят мактабгача таълим тизимида юз бераётган ижобий ўзгаришларни теран англаган, лекин ўзини билиб билмаганликка солаётган ижтимоий тармоқ “қаҳрамонлари” танганинг орқа томонида ҳам ҳақиқат мужассам бўлишини қачон англаб етишади?


5.Наманганда ДХМ томонидан янги намунадаги кадастр паспорти бериш бошланди
Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд. Ушбу тизим орқали мулкдорлар вокалатли ташкилотларга мурожаат этмасдан туриб, кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларни исталган вақтларида “QR scanner” мобиль иловаси орқали олишлари мумкин.

6.Халқ таълими вазири: "Наманган намунаси"ни республикада оммалаштирамиз

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Наманганда янгидан барпо этилаётган умумтаълим мактаблари, улардаги бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Дастлабки манзил инвестиция дастури асосида 7 миллиард 626 минг сўм эвазига вилоят марказидаги Баркамол авлод маҳалласи ҳудудида янгидан барпо этилаётган 315 ўринли ўқув даргоҳи бўлди.


7.1 сентябрдан нималар ўзгаради?

1 сентябрдан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» ахборот тизими жорий этилади. Унинг ёрдамида ижтимоий нафақаларни кўриб чиқиш ва тайинлаш жараёнлари онлайн-режимга ўтказилади. Йил якунига қадар тизим бутун мамлакат бўйлаб ишга туширилади.


8.Ўзбекистонда 1 октябрдан қандай муҳим ўзгаришлар кучга киради?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 1 октябрдан ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз ҳамда кучга кираётган янги тартиблар ҳақида маълумот берилди. Янги ойдан 12 та муҳим ўзгариш амалга татбиқ этилади.


9.Карантин зонасида: Беморларимиздан бири ҳатто васиятнома ёзмоқчи бўлганди

Беморларда хасталикдан кўра ваҳима баланд, қолаверса, уларнинг инжиқлигига кўникиш, саволларига қониқарли жавоб қайтариш лозим, айрим ношукур ва беписанд кимсаларга пандемиянинг аҳамиятини англатиш керак. Бир бемор келди, ўрта оғир даражада ва тушкунликда эди. Олдига кириб, шикоятини сўраганимда оқ варақ сўради ва васиятнома ёзмоқчи эканини билдирди.


--> -->