Мақола топилди: 29 та

1.Халқаро ҳамкорлик: Голландия лолалари Наманганда етиштирилади

Наманган вилоятида 2018 йилнинг сентябрь ойида етакчи голланд фермерларидан бири Ян Лигтхарт ва Гулчиликни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил этилганди.


2.Халқаро ҳамкорлик: Голландия лолалари Наманганда етиштирилади

Наманган вилоятида 2018 йилнинг сентябрь ойида етакчи голланд фермерларидан бири Ян Лигтхарт ва Гулчиликни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил этилганди.


3."Навбаҳор"да яна раҳбар ўзгарди

Йиғилишда “Навбаҳор” жамоасининг суперлиганинг ўтган уч турдаги муваффақиятсиз ўйинлари атрофлича танқидий муҳокама қилиниб, ташкилий масала кўриб чиқилди.


4.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


5.Депутат ҳокимларни кескин танқид қилди

- Ҳокимлар Халқ депутатлари кенгашининг раиси бўлгани учун Кенгашга таъсир кўрсатиб, қарорни чиқартириб, хоҳлаган пайтда фермердан ерни тортиб олиб қўйиши, хоҳлаган пайтда қайтариб бериш ҳолатлари кузатилмоқда, - деди Шуҳрат Ёқубов.


6.Янгиқўрғонда Марказий Осиёдаги улкан цемент заводи қурилиши бошланди

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 миллион 500 минг тонна бўлган янги йирик цемент заводига тамал тоши қўйилди. Қурилиш ишлари 2020 йил тўртинчи чорагида якунланади. Замонавий Хитой технологиялари билан жиҳозланадиган янги заводнинг ишга тушиши билан 700 та иш ўрни яратилади.


7.Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди

Наманган шаҳридаги “Курашхона” даҳасидаги “Водий” автосалони биносининг 2,3-қаватларида жойлашган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабига жорий ўқув йилида 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қиз қабул қилиш кўзда тутилган.


8.Халқ ичида бўл: Вилоят ҳокими муаммоларни уйма-уй юриб, ҳал этмоқда!

Паспорт масаласига оид 12 та мурожаат шу жойнинг ўзида  ҳал этилди. Демак, ҳудуд одамларининг ойлаб, керак бўлса йиллаб эриша олмаётган орзулари ушалди: уларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортлари тантанали суратда топширилди.


9.Наманганда масжидлар яна биттага кўпайди

Қурбон Ҳайити байрами арафасида Наманган шаҳридаги “Янги ҳаёт” даҳаси ҳудудида барпо этилган “Муҳаммад ал-Амин” жоме масжиди тантанали равишда мусулмонлар ихтиёрига тортиқ қилинди.


10.Наманганда тиббий хизмат: Лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик қачонгача давом этади?

Дўхтирларимиз ўз виждонларини ишга солиб, бошқарма бошлиғи Солижон Мўминовнинг ёнига қачон кирадилар? Таассуфки, бугунги кунда вилоятда соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларига муаммолар бўйича халқимизнинг саволлари кўп! Аммо бунга бериладиган амалий жавоблар эса...


11.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


12.Уйи бузилган кампирни қақшагани ростми? Миш-мишдан ҳақиқатгача...

Наманган шаҳрида уйи бузилган кекса кампирга нисбатан қандай муносабат кўрсатилган эди? Онахонни кўчада қолдирилганлиги қанчалик ҳақиқатга мос келади? Наманган шаҳар ҳокимлиги Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги уйи бузилган онахон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди.


13.Наманганда Дубайдаги каби осмонўпар бинолар қурилади

“Namangan Square”нинг асосий безаги ноёб дизайн ва конструкцияли икки бино бўлади. Худди Дубайдаги каби Фарғона водийсидаги ушбу биринчи осмонўпар бинолар, шубҳасиз, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ва унинг энг юқори меъморий тузилмалари рўйхатини тўлдиради.


14.Наманган вилояти прокуратураси: халқ билан очиқ мулоқот таъминланади (ми?)

Илгари давлатнинг “қораловчи” функциясини бажаришгина чекланган прокуратура бугун фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини қўриқлайдиган идорага, яъни “халқ прокуратураси”га айланишга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Наманганда прокуратура органлари фаолиятининг 2019 йил ўтган ўн ойида 8 минг 617 кишининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Теширув ва тергов ишлари давомида фуқароларга етказилган 25 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд миқдордаги зарарлар ундириб берилди.


15.Йил номига муносиб бўлайлик!

Президентимиз томонидан коррупцияни илдизи билан қуритиш мақсадида таклиф этган “ҳалоллик вакцинаси” хусусидаги фикрлари ҳар қандай тафаккур соҳибини фикрлашга чорлайди. Гарчи бу вакцина оламнинг бир зарраси бўлсада, қалбларни тўғри йўлга бошлайдиган виждоннинг бир бўлаги десак тўғри бўлади. 


--> -->