Мақола топилди: 2 та

1.Ҳар бир наманганликка ишонч ва руҳ берган ташриф

Кескин танқидга учраган Бунёдкор маҳалласида ерларни текислаш, электр тармоқлари тортиш, ободонлаштириш ишлари авжига чиқди. Узоқ йиллар давомида фойдаланишда бўлган чиқиндихона ёпиладиган, маҳалла фуқаролар йиғини идораси эса қайтадан қуриладиган бўлди. Энг асосийси, маҳалланинг кўп йиллик муаммоси -  тоза ичимлик суви келтирилади. 3 гектар жойда кичик саноат зонаси ташкил этиш, унда камида 10 та корхона очиш, 12 минг аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада минг киши ишли бўлиши кўзда тутилмоқда.


2."Hududgaz Namangan": Суюлтирилган газ тизимининг бир кунлик иши қандай самара берди?

Наманган вилоятида “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми ташкил этилган бўлиб, эндиликда ҳар бир маҳалла кўчалари бир куннинг ўзидаёқ суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Хусусан, шу йилнинг 13 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 231,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 2550 нафар истеъмолчига ID карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 27 дона маиший газ баллонлари берилди.


--> -->