Мақола топилди: 5 та

1."Миллий тикланиш" партиясида раис ўзгарди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши раислигига шу кунгача партия вилоят кенгаши девони раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ғайратжон Ғофуржонович Тўйчибоев номзоди илгари сурилди ва у бир овоздан маъқулланди.


2.Наманган давлат университети проректори Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди

23-24 август кунлари ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги 21-ялпи мажлисида Марказий сайлов комиссиясига тўққиз нафар янги аъзо сайланди. Сайловлар арафасида овозга қўйилган қуйидаги барча номзодлар Сенат томонидан маъқулланди. Алишер Исоқбоев ҳам Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди.


3.Наманганда янги ташкил этилган туманга ҳоким тайинланди

Анваржон Абдувоҳидович Тожимирзаев 1978 йил 17 февраль куни Наманган шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2000 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги бинолар ва саноат иншоотлари қурувчиси,  ўқитувчи-педагог.


4.Тўрақўрғон ҳокими янги қўмита раҳбарлигига маъқулланди

Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова 1968 йил 29 август куни Янгиқўрғон туманида туғилган. Наманган давлат педагогика институти, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.


5.Хайрулло Бозоров фонограммани тақиқлади

Фарғона вилояти ҳокими, чортоқлик ҳамюртимиз Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятидаги маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашди.


--> -->