Мақола топилди: 28 та

1.Халқаро фестивалда Наманган эътироф этилди

Президентимиз очилиш маросимидан сўнг ушбу кўргазмалар билан танишди. Барча вилоятлардан келган фольклор жамоаларнинг чиқишларини томоша қилди, халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини кўздан кечирди. Ижодкор ва ҳунармандлар билан суҳбатлашиб, келгуси ишларига муваффақият тилади.


2.Наманганда Президент мактаби қурилиши бошланди

2019 йил 17 апрель куни Наманган вилояти ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида унутилмас сана сифатида тарих саҳифаларига битилди. Вилоят марказидаги Ислом Каримов кўчасида Президент мактаби қурилишига илк тамал тоши қўйилди.


3.Инсон хотираси азиз, қадри юксак: Наманганда байрам қандай ўтди?

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси саналади. Мана шу эзгу фазилатлар 9 май Хотира ва қадрлаш куни санаси муносабати билан янада ёрқин намоён бўлди. Дарвоқе, дунёда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Ана шундай ватанпарвар инсонларнинг 47 нафари Наманган вилоятида истиқомат қилмоқда.


4.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


5.Алишер Усмонов кўмагида Наманганда йирик бизнес маркази қурилади

Алишер Бурхонович Усмоновнинг кўмаги билан конгресс залига эга, дунё талабларига жавоб берадиган 18-қаватли бизнес маркази қурилади. Умид қиламизки, кейинги - 2020 йилдаги Халқаро форумни айнан ўша жойда ўтказамиз.


6.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


7.Инновация: Наманганда телетиббиёт тизими ишга тушади

Тадбир бўлаётган тиббий муассасанинг ўзидан туриб Ҳиндистондаги етакчи клиника билан боғланилди. Тизимнинг тадбиқ этилиши натижасида хориждаги клиникаларга боришга, ортиқча харажатлар қилишга ҳожат қолмаслиги билдирилди.


8.Наманганда "Ёшлар марафони": Ҳоким велосипедда!

Наманган шаҳридаги “Темирйўлчилар оромгоҳи”дан старт олган велоспортчилар “Уч фаввора” хиёбонигача 5 километр масофа бўйлаб ҳаракат қилишди. Унда шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, бир қатор давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, шу жумладан, иттифоқнинг вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Мўминовлар ҳам иштирок этдилар.


9."Навбаҳор" янги бош мураббийни таништирди

Деян Журжевич 1967 йилда Юговславия (Ҳозирги Сербия)да туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сербиялик мутахассис Ўзбекистонга бегона эмас. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор”да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасида техник директор лавозимида иш олиб борган.


10."Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди?

“Озодлик” сайтида номи келтирилган Шаҳноза Расулова ва Нигора Самиева, улар номидан “катта тадбирда гўё биз ногиронларга янги уй топширишдию, аслида эса эски уйга олиб келиб, тиқиб қўйишди” деган гапнинг ғирт бўҳтон эканини таъкидлашди.


11.Янгиқўрғонда Марказий Осиёдаги улкан цемент заводи қурилиши бошланди

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 миллион 500 минг тонна бўлган янги йирик цемент заводига тамал тоши қўйилди. Қурилиш ишлари 2020 йил тўртинчи чорагида якунланади. Замонавий Хитой технологиялари билан жиҳозланадиган янги заводнинг ишга тушиши билан 700 та иш ўрни яратилади.


12.Учқўрғонда кичик ГЭС каскадлари ишга туширилди

Учқўрғон туманининг Обод Гулистон маҳалласида Катта Фарғона каналига қурилган кичик гидроэлектростанциялар каскадлари ишга туширилди.


13.Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди

Наманган шаҳридаги “Курашхона” даҳасидаги “Водий” автосалони биносининг 2,3-қаватларида жойлашган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабига жорий ўқув йилида 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қиз қабул қилиш кўзда тутилган.


14.Наманганда масжидлар яна биттага кўпайди

Қурбон Ҳайити байрами арафасида Наманган шаҳридаги “Янги ҳаёт” даҳаси ҳудудида барпо этилган “Муҳаммад ал-Амин” жоме масжиди тантанали равишда мусулмонлар ихтиёрига тортиқ қилинди.


15."Энг улуғ, энг азиз": Наманганда фаол ижодкорлар тақдирланди

Наманган шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.


--> -->