Мақола топилди: 14 та

1.Ўқилган китоб – бойлик: бошқарма бошлиғи қадрдон мактабига борди

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Раҳимжон Ирисов ўзи таҳсил олган Учқўрғон туманидаги 8-мактабга борди.


2.Президент ташаббуси амалда: Наманганда "Библиобус" ўз фаолиятини бошлади

120 миллион сўмга харид қилинган янги автобус 25 миллион сўм маблағ эвазига жиҳозланиб, кўчма халқ авто кутубхонасига мослаштирилди, у 200 хил номдаги мингдан зиёд бадиий китоблар, сиёсий, ўқув адабиётлари билан таъминланди.


3.Попда ҳамшира адлия кўмагида ишга тикланди, бош врач эса...

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан туман тиббиёт бирлашмасининг 2019 йил 3 январдаги 3-сонли буйруғи бекор қилинди.


4.Чустдан чиққан булоқ сувининг шифобахшлиги ҳақиқатми?

Сувдан ичган одам борки бир дардга шифо топаётгани сезилади. Абдусаттор Йўлдашев сувдан Тошкентдаги илмий текшириш марказига олиб бориб текширтиради. Натижада эса ушбу сувда киши организми учун ўта фойдали бўлган кўп миқдордаги “Селен” моддаси бор эканлиги аниқланади.


5.Усмонов энг нуфузли мусулмонлар рўйхатига киритилди

Келиб чиқиши ўзбекистонлик, Наманганда туғилган миллиардер, “USM Holdings” ширкати асосчиси ва бош акциядори Алишер Усмонов энг катта таъсирга эга мусулмонлар рўйхатининг олтинчи сатрида кўрсатилди.


6.Наманганда хорижий сармоядорлар сони яна биттага кўпайди!

Наманган вилоятига улкан қурилиш, бунёдкорлик ишларини бошлаш ниятида келган Бирлашган Араб Амирликларининг фуқаролари Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига рўйхатдан ўтиш учун ташриф буюришди.


7.ДХМдан нострификация бўйича янгилик: Хорижий дипломлар тан олинмоқда

Насиба Хабибуллаева ва Хуршида Икромова бундан 10 йил аввал “Қирғиз-Ўзбек” университетини тамомлаган эдилар. Не орзу мақсадлар билан ўқишни битирганлик ҳақидаги ҳужжатларни қўлга олган икки битирувчининг дипломлари Ўзбекистонда тан олиниши жуда ҳам қийин кечди. Ортда қолган 10 йил давомида бормаган жойлари-ю, тақиллатмаган эшиклари қолмади. Қилинган меҳнат самара бермаганидан сўнг, ҳатто ўз касбидан ҳам бироз кўнгиллари совиди. Шундай тушкун кайфиятда юрган кезлари янграган хушхабар уларни яна бир бор уриниб кўришга ундади.


8.Умрага отланган чортоқлик 89 ёшли момога "метрка" топширилди

Чортоқ туманининг Ҳазратишоҳ қишлоғи Наманган вилояти марказидан 70, туман марказидан эса 50 километр узоқликда жойлашган. Бу қишлоқда яшовчи одамларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш мақсадида туман давлат хизматлари маркази томонидан доимий тарзда сайёр давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.


9.Карантиндан қочишга уринган наманганлик шахс ушланди

Чет-эл сафаридан эндигина қайтган ёш йигит 21 март, шанба куни соат 15.30да белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан, карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга уринган. Жиноят кодексига кўра, шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.


10.Нанай қишлоғи экотуризм марказига айланади

Нанай қишлоғининг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган мазкур қарор асосида маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш, ҳудуддаги бўш ва қаровсиз турган кўплаб дам олиш масканлари негизида замонавий туризм объектлари ташкил этиш ҳамда Нанайни қишлоқ экотуризм марказига айлантириш кўзда тутилган.


11.Бугун Наманган вилоятида 556-бемор коронавирусдан соғайди

Наманган шаҳрида иш бошлаган “CALL-CENTER” – тиббий маслаҳат марказига, аниқроғи 1105 қисқа рақамига қўнғироқ қилганлар мурожаатларини қабул қилиш ана шундай жавоб билан бошланди.


12.Наманганда давлат бюджетидан самарасиз фойдаланилганми?

Ўрганишларда вилоят қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида эришилган ижобий натижалар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, муаммолар аниқланди. 2020 йилнинг молиявий назорат тадбирларида тўртта ҳолатда бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган ҳамда бу бўйича ўрнатилган тартибда чоралар кўрилган.


13.ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ! Наманган вилояти бош санитар врачи аҳолига мурожаат билан чиқди

Ҳувиллаган шаҳар, қишлоқлар, тўхтаб қолган завод, корхоналар, ғилдираги “кишанланган” самолёт ва беҳисоб катта-кичик транспортлар, кун ора энг яқинларни йўқотишлар, ҳатто жанозаларда қатнаша олмаган кунларимиз ҳар дам хотирангиздан кўтарилмасин. Деразадан термулиб ишхонасини, ўқув, тарбия даргоҳларини соғинган одамлар, талаба, ўқувчи, боғча тарбияланувчиларининг нигоран боқишлари асло ёдингиздан чиқмасин? Бефарқлик, ўзибўларчилик, сен менга тегма, мен сенга каби салбий хислатлардан шу вақтдан бошлаб воз кечайлик.


14.Сенат қарори билан Янги Наманган тумани ташкил этилди

Янгидан ташкил этиладиган туман ҳудудига 24 та маҳалла фуқаролари йиғини, 21 та умумтаълим мактаби, 40 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та тиббиёт муассасаси ва 12 та касалхона ўтказилмоқда. Cаноат ва ишлаб чиқаришдаги ролини ошириш мақсадида истиқболда 16 та саноат корхонаси ва 4 та кичик саноат зонаси фойдаланишга топшириш режалаштирилган.


--> -->