Мақола топилди: 12 та

1.Ватан - минбарларда севилмайди!

Ҳаммамиз ҳам туғилган маконимизни бир умр улуғлаймиз. Ватанга нисбатан кўнглимизда илиқ бир туйғу ҳар доим бўй кўрсатаверади. Бироқ, бугун, буюмпарастлик, моддий бойликка интилган дилларимизда Ватан туйғуси анчайин ўтмаслашгандай. Бу кўнглида ҳали туғилган юрт, ота-она каби тушунчалар ўта ўткир бўлган ёшларда яққол кўзга ташланмоқда


2.Ватан - минбарларда севилмайди!

Ҳаммамиз ҳам туғилган маконимизни бир умр улуғлаймиз. Ватанга нисбатан кўнглимизда илиқ бир туйғу ҳар доим бўй кўрсатаверади. Бироқ, бугун, буюмпарастлик, моддий бойликка интилган дилларимизда Ватан туйғуси анчайин ўтмаслашгандай. Бу кўнглида ҳали туғилган юрт, ота-она каби тушунчалар ўта ўткир бўлган ёшларда яққол кўзга ташланмоқда


3.Президент ташаббуси амалда: Раҳбарлар ўзи ўқиган мактабларга китоб совға қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталиб, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», дея таъкидлади.


4.Ёшлар иттифоқи раиси ўқиган мактабига китоблар совға қилди

Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси Абдулазиз Мўминов ўзи ўқиган 5-мактабига жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини тақдим этди.


5.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


6.Наманганда Президент мактаби қурилиши бошланди

2019 йил 17 апрель куни Наманган вилояти ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида унутилмас сана сифатида тарих саҳифаларига битилди. Вилоят марказидаги Ислом Каримов кўчасида Президент мактаби қурилишига илк тамал тоши қўйилди.


7.Президент мактабига синовлар бошланди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси муҳташам спорт залининг баланд деворига видеопроектор воситасида нурли соат рақамлари 09:00 ни кўрсатиши билан имтиҳон бошлангани эълон қилинди.


8.Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди

Наманган шаҳридаги “Курашхона” даҳасидаги “Водий” автосалони биносининг 2,3-қаватларида жойлашган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабига жорий ўқув йилида 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қиз қабул қилиш кўзда тутилган.


9.Наманган футболи ривожида Франция тажрибаси қўлланади

- Наманганда футболни ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд инфратузилма билан яқиндан танишдим. Кўп нарса барибир инфратузилмага боғлиқ. Бу борада икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Бу ҳамкорликни самарали бўлиши учун эса алоҳида услуб ва дастур ишлаб чиқилади, - деди "Лион" клуби вакили Клемент Мишон.


10.Тасанно, "Odil Junior": Ўзбекистон чемпионлари Тўрақўрғонда тақдирланди

Тўрақўрғондаги “Odil Junior” футбол мактабида 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган Наманган вилояти терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими бўлди.


11.Сенаторлар ўз мактабида: Бугунги шароитларни биз орзу қилганмиз!

- Биз ўқиган пайтда мактаб анжомлари-ю ўқув қуроллари етишмасди. Машаққат чекиб ўқиганмиз, билим олганмиз. Бугун ёшларига мен ҳавас қиламан. Мактабда сиз учун барча шароитлар бор: 4 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига кўркам ва замонавий ўқув кошонаси қуриб берилди. Биз бундай шароитларни орзу қилганмиз, - деди сенатор Одилжон Маматкаримов.


12.Вилоят ҳокими Чортоқда ўзи таълим олган мактабда дарс ўтди

Хайрулло Бозоров ўқувчи-ёшларни янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклади. Вилоят ҳокими қадрдон мактабининг 9-синфида бўлиб, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” эзгу ғояси асосидаги “Мустақиллик дарси”ни ўтди.


--> -->