Мақола топилди: 16 та

1.Ҳокимлик менсимаётган аҳоли мурожаати ечимига Олий Мажлис депутати киришди

Наманган шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда мазкур икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаролар Олий Мажлисга нома йўллади.


2.Шу куннинг мавзуси: Мажбурий меҳнатга қандай жазо бор?

Ижтимоий тармоқлар ва етакчи интернет сайтларида вилоятимизнинг Косонсой ва Чуст туманларида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги билан боғлиқ хабарлар ёритилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.


3.Контрабандага йўл йўқ: 216 миллион сўмлик сифатсиз дори воситалари тўхтатилди

Юртимиз тинчлиги ва хафсизлиги, фуқароларнинг осойишта ва фаровон ҳаёти учун масъул ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан аҳоли саломатлигига раҳна солувчи, сифати кафолатланмаган дори-дармон воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши самарали кураш чора-тадбирлари кўрилмоқда.


4.Наманганда коронавирус қайд этилгани қанчалик ҳақиқат?

Бугун ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида коронавирус қайд этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқатилди. Мазкур хабарлар тарқатилаётганлиги тарқатилаётган ёлғон хабарлар юзасидан "Namangan24.uz” сайти Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти билан боғланди.


5.Диққат, Коронавирус: Нималар қилмоқ керак?

Коронавирус инфекциясининг юқиш омилларидан эҳтиёт бўлиш заруриятини асло унутмаслик керак. Ҳар бир инсон касалликдан ўзини муҳофаза қилиш билан яқинларини, маҳаллани, меҳнат жамоаси ва таълим муассасасини  коронавирус инфекциясидан асраган бўлади. Тиббиёт ходимлари билан бутун жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати азиз ватанимизни, унинг меҳнаткаш аҳлини ўта юқумли ва мудҳиш оқибатлар келитириб чиқарувчи касалликдан ҳимоялашнинг муҳим шарти эканлигини асло ёддан чиқармаслик лозим.


6.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


7.Карантиндан қочишга уринган наманганлик шахс ушланди

Чет-эл сафаридан эндигина қайтган ёш йигит 21 март, шанба куни соат 15.30да белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан, карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга уринган. Жиноят кодексига кўра, шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.


8.Имом: Карантинда қанча эҳтиёткор бўлсак, шунча ўзимизга фойда

Ўтган 2 ой ичида Наманган вилоятида 250дан ортиқ фуқаро коронавирус инфекциясига чалинди. Ҳозирги вақтгача тожли вирусга қарши кўрилган изчил чоралар, айниқса, заҳматкаш шифокорларнинг тинимсиз меҳнатлари натижасида касалликка йўлиққанларнинг 92 фоизини даволашга эришилди. Лекин, бундан бир зум ҳам хотиржамликка берилмаслик керак.


9.Наманганда Ҳайит арафасида 7 киши коронавирусдан тузалди. Улар орасида 80 ёшли онахон бор!

Наманган вилоятида коронавирусга чалинган 7 нафар бемор буткул соғайди. Улар айни дақиқаларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан реабилитацияга кузатилди.


10.Наманганда коронавирусдан соғайганлар 700 нафарга яқинлашди

Ҳозирда вилоятимизда 71 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан олти нафари оғир, саккиз нафари эса ўта оғир аҳволда. 13 нафар бемор эса уйида даволанмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси эслатиб ўтади: Азиз юртдошлар! Ҳали хавф тўла бартараф этилмаган. Хотиржам бўлишга асло шошилманг. Карантин қоидаларига қатъий амал қилинг!


11.Наманган мактаблари янги ўқув йилига тайёрми?

Коронавирус пандемияси бошланган илк кездаёқ қатъий карантин тадбирлари ташкил этилиб, таълим муассасалари фаолияти ҳам тўхтатилган эди. Айни кунларда барчани бирдек қизиқтираётган саволлар жуда кўп аслида. Хўш, умумтаълим макталари қачон фаолиятини қайта тиклайди? Янги ўқув йилига қай даражада тараддуд кўрилмоқда? Ўқувчилар учун етарли шароитлар мавжудми?


12.Наманганда йирик "дорифуруш"лар контрабандасига чек қўйилди

Янгиқўрғонда вилоят божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Поп тумани бўлими ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.


13."Hududgaz Namangan": Суюлтирилган газ таъминотидан аҳоли мамнун

“Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан вилоятимиз шаҳар ва туманларида “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми жорий этилган бўлиб, бунда ҳар бир маҳалла кўчаларини кунлик суюлтирилган газ билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.


14."Умра – 2022": Нархлар, навбатлар, учиш вақтлари ва вакциналар
Умра сафари қачондан бошланади? Сафарга қачон рўйхатга ёзилган фуқаролар жўнатилади? Умра тўлови қанча этиб белгиланди? Зиёратчилар учун қайси вакцина билан эмланиш талаб этилади? Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мўмин-мусулмонлардан Умра зиёрати бўйича келиб тушган кўпгина саволларга жавобларни тақдим этамиз.

15.ТИНЧЛИК УЧУН ҲАР БИРИМИЗ ЖАВОБГАРМИЗ ёхуд "пашша"дан "фил ясаётган"лар диққатига

Янги Зеландия ва Шри-Ланка давлатларида ибодат жойларида юз берган мудҳиш ҳунрезликларни ёдга олайлик: разил ниятли кимсаларнинг жирканч ишлари оқибатида масжидларда қанчадан-қанча инсонлар қони тўкилди. Юзлаб одамлар бир лаҳзада ҳаёт билан эрта видолашдилар. Бунга  ўз вақтида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмагани сабаб бўлди.


--> -->