Мақола топилди: 9 та

1.O'zLiDeP Наманганда нималарга эриша олди?

Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Лекин мазкур йўналишдаги ишлар самараси ҳали етарли даражада эмас, бу борадаги партиявий тузилмалар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. 


2.Сайловлар 600дан зиёд халқаро кузатувчи нигоҳида бўлади

Ўзбекистонда вакиллик органларига бўлажак бу йилги сайловларда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 57 давлатдан 250 нафарга яқин қисқа муддатли, 30 нафар узоқ муддатли, шунингдек, бошқа давлат ва халқаро ташкилотлардан 300 га яқин, жами 600 нафардан зиёд кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда.


3.ПАРТИЯ НАМАНГАНДА МИТИНГ УЮШТИРДИ: мақсадимиз – хориждаги юртдошларимиз ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш

“Миллий тикланиш” партияси томонидан хорижда тирикчилик ташвишида яшаётган ҳамюртларимиз билан доимий алоқани йўлга қўйиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлаш, хорижда ўқиётган Ўзбекистон ёшлари билан узвий ва яқин алоқани таъминлаш бўйича тизимли ва доимий чоралар амалга оширилади.


4.Партиянинг аҳди қатъий: "Миллий тикланиш" ўз сўзидан қайтмайди!

"Миллий тикланиш" партияси "парламентни “халқ уйи”га, депутатларни халқимизнинг фидойи хизматчисига айлантириш”ни амалда таъминлашни асосий вазифаларидан бири, деб билади. Чунончи, парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларини, энг аввало, ўз сайловчилари билан доимий ва узлуксиз алоқасини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.


5.Cайловларда овоз бериш тартибини биласизми?

22 декабрь, якшанба куни Ўзбекистонда вакиллик органларига бўладиган сайловларда қандай тарзда иштирок этиш лозимлиги борасида ҳуқуқий билимларимиз қай даражада? 


6.Ўзбекистоннинг "Иттифоқ"қа қўшилиши халқимизга нима беради?

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашув аҳамиятли ҳисобланади. Иттифоққа қўшилишимиз аграр маҳсулотларимизни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига божхона тўловларисиз экспорт қилиш имкониятини берадики, бу катта миқдорда қўшимча фойда кўришимизга сабаб бўлади.


7.Ўзбекистон ва Иттифоқ: Кузатувчиликнинг фойда ва зарари нимада?

Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқми? Кузатувчиликнинг фойда ва зарарлари нималарда ўз аксини топади? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Акмал Бурхонов билан суҳбатимиз айни шу ҳақида бўлди.


8.Тўйга таклифнома келди, борасизми?!

Айни кунларда қаерга кирманг, 24 октябрь, якшанба куни бўладиган Ўзбекистон Президентлигига сайлов мавзуси авжида. Мазкур ҳолат, албатта, яхши. Фуқароларнинг сиёсий хабардорлиги, шахсий позицияси анча ўсган. Лекин «Сайловга чиқмаймиз! Бизга нима қилиб берарди?» деган иддаолар ҳам қулоққа чалиниб қоляпти. Бу ҳам етмагандай, баъзилар ўзининг тор фикрини ўзгаларга ҳам юқтиряпти, онгини бузяпти, чалғитяпти.


9.Каъбага муҳаббат мўъжизаси

Оппоқ мармар тошли саҳнда, устига қора заррин мато қопланган чорбурчак бинонинг олтиндек нур таратувчи эшиклари қаршисида тиз чўкканча Оллоҳга илтижо қилардим. Ҳали мен таниб улгирмай, кўкрак сутига тўймай бевақт оламдан ўтган онам, охирги йўлга кузата олмаганим – отам, менга меҳр бериб боққан марҳум энам, бобомга жаннатдан жой, гуноҳларимга кечирим сўрадим. Ичимдан отилиб чиққан дард кўз ёшим бўлиб оқарди…


--> -->