Мақола топилди: 14 та

1.Расмий баёнот: Наманган аҳли ғаламисларнинг провакациясига берилмайди

Блогер Шабнам (Нафосат) Алошукурова “Наманганда ўзи эркак борми?” деган Наманган шаҳри аҳлининг қадр қимматини камситадиган, ерга урадиган сўзлари билан 700 мингга яқин шаҳар аҳолисининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди.


2.Контрабандага йўл йўқ: 216 миллион сўмлик сифатсиз дори воситалари тўхтатилди

Юртимиз тинчлиги ва хафсизлиги, фуқароларнинг осойишта ва фаровон ҳаёти учун масъул ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан аҳоли саломатлигига раҳна солувчи, сифати кафолатланмаган дори-дармон воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши самарали кураш чора-тадбирлари кўрилмоқда.


3.Мулкдорлар учун қулайлик: Техникани рўйхатдан ўтказишдаги барча тўсиқлар олиб ташланди

Мен техникаларимни инспекцияда рўйхатдан ўтказиб, фермер хўжалигим номига расмийлаштириб, қонуний эгалигим таъминланди. Энди мен, техникаларимдан мулк эгаси сифатида фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва кредит маблағларига эҳтиёж туғилганда гаровга қўйиш каби қонуний имкониятларга эга бўлдим.


4.ПАРТИЯ НАМАНГАНДА МИТИНГ УЮШТИРДИ: мақсадимиз – хориждаги юртдошларимиз ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш

“Миллий тикланиш” партияси томонидан хорижда тирикчилик ташвишида яшаётган ҳамюртларимиз билан доимий алоқани йўлга қўйиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатлаш, хорижда ўқиётган Ўзбекистон ёшлари билан узвий ва яқин алоқани таъминлаш бўйича тизимли ва доимий чоралар амалга оширилади.


5.Партиянинг аҳди қатъий: "Миллий тикланиш" ўз сўзидан қайтмайди!

"Миллий тикланиш" партияси "парламентни “халқ уйи”га, депутатларни халқимизнинг фидойи хизматчисига айлантириш”ни амалда таъминлашни асосий вазифаларидан бири, деб билади. Чунончи, парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларини, энг аввало, ўз сайловчилари билан доимий ва узлуксиз алоқасини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.


6."Навбаҳор"-"Пахтакор" можароси: Равшан Эрматов барчасига аниқлик киритди

Олдин ҳакамлар хато қилса ҳам тан олинмаган ёки йўл қўйилган хатоларга кўз юмилган. Энди ундай эмас. Ким хато қилган бўлса, очиқ-ойдин тан олиняпти. Хато-камчиликларни тўғрилаш учун ҳаракат қиляпмиз. ФИФА инструктори ҳакамларнинг йўл қўйган хатоларини кўрсатиб бермоқда. Биз йиллар мобайнида ҳакамларнинг савиясини ва билимини ошириш учун жиддий эътибор қаратмадик.


7.Президент аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.


8.Чекка қишлоқда камбағал оилалар камайтирилади

“Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида бир жойда экспортбоп сифатли маҳсулот етиштирилади, камбағал оилалар доимий даромад манбаларига эга бўлади ва бандлиги таъминлади. Яна бир қулайлиги - маҳсулотни етиштиришда кўчат, сув, минерал ўғит ҳамда бозор таъминоти етакчи тадбиркор томонидан кафолатланади. Айни пайтда Чортоқ туманидаги 800 та камбағал оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.


9.Наманганда йирик "дорифуруш"лар контрабандасига чек қўйилди

Янгиқўрғонда вилоят божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Поп тумани бўлими ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.


10.Шавкат Мирзиёевнинг 15 та муҳим ислоҳоти нималардан иборат?

100 нафар эксперт Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 та муҳим ислоҳотини аниқлаб берди. Жорий йилги глобал сўров натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди. Экспертлар фикрича, Ўзбекистон етакчисининг энг муҳим ислоҳоти бу — ...


11.Янги сайлов тизими: қонунчиликдаги афзалликлар қандай?

Сайловлар мамлакатда давлат ҳокимиятини фуқароларнинг хоҳиш–истакларини қонуний йўл билан шакллантириш воситаси, фуқароларнинг ўз мамлакатларини билвосита (вакиллари орқали) бошқаришда иштирок этиш усулидир. Энг илғор халқаро стандартлар асосида, қисқа фурсат ичида мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.


12.Президент арзонгарчиликка йўл очувчи қонунни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.


13.Маҳалла ва нуронийларни қўллаш тизими моҳияти нималарда акс этади?

Маҳалла раислари янгича ёндашув, янгича тизим асосида иш бошламоқда. Маҳалла раислари янги ваколатлар асосида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Ўз-ўзидан равшанки, ҳуқуқ ва ваколат билан бирга аҳоли, жамоатчилик олдида бурч ва мажбурият ҳам пайдо бўлмоқда.


14.2030 йилгача бўлган Ўзбекистон стратегияси тасдиқланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди.


--> -->