Мақола топилди: 5 та

1.МЕН НИМА ДЕЙМАН, ҚЎБИЗИМ НИМА ДЕЙДИ? ёхуд ҳуқуқ ҳимоячиларининг иддаосига жавоб!

“Мерседес” русумли микроавтобусдан 6 киши тушиб келишди. Кечгача пахтазордагилар билан суҳбатлашишди. Дронда тасвирга олишди. Бирор одам ўтириб олса бошингиз оғрияптими, нечта болангиз бор, пахта теримига ким мажбур қиляпти, ота-онасига сув, чой келтирган ёки дала четида сигир боқаётган болаларни пахта теримида гумон қилишиб саволу сўроқларга тутишди. Нима, ўз хоҳишимиз билан ишлаб, пул топиб яшашга ҳаққимиз йўқми?!


2."БЕМАҲАЛ ҚИЧҚИРГАН ХЎРОЗ" ёхуд "Адолат"чилар қонунни билишмайди-ми?

Аммо “Адолат” партияси вакилининг бемаврид қичқирган хўроздек сайловчиларни овоз беришга даъват қилгани “Адолат”чи йигитнинг Сайлов кодексидан бехабар эканлигини кўрсатади. Боз устига ҳали депутатликка номзодлар эълон қилингани йўқ. “Адолат” СДП аъзоси Дилбар Асқарованинг одамларни чалғитиб, қонунга хилоф равишда йўқ номзодларига даъват этиши эса бемаҳалда қичқирган хўроз қилиғидан бошқа нарса эмас.


3.ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН УЙДИРМАЛАР ёхуд Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг баёноти қандай?

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: вилоят мактабгача таълим тизимида юз бераётган ижобий ўзгаришларни теран англаган, лекин ўзини билиб билмаганликка солаётган ижтимоий тармоқ “қаҳрамонлари” танганинг орқа томонида ҳам ҳақиқат мужассам бўлишини қачон англаб етишади?


4.Орамиздаги одамлар: Муаллима ўз маҳалласига минг доллар туҳфа қилди

Алағда бўлиб турганимда, кетма-кет ўғилларимнинг ўзлари телефон қилиб қолишди. Мавриди билан гонорарнинг баракаси ҳақида ўғилларимга кулиб-кулдириб гапириб бердим. Ақлли, фаросатли йигитлар-да, дарров пул жўнатишди. Уларнинг хоҳишлари билан минг доллар маҳалла фуқаролар йиғини раисига бердим. Кўчаларни обдонлаштиришга ўғилларимнинг ёрдами эканини айтдим.


5.Тарихимизни ўқитишдан муддао нима?
Ҳеч кимга муте бўлмаслик учун эса Ватанингиз тарихини пухта билишингиз зарур. Ватанимизнинг ўтмиши буюк, унинг келажаги ҳам, шубҳасиз, буюкдир. Ўтмишдаги буюклик нималардан иборат бўлганлигини ва келажакдаги буюклик йўлида қандай улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлигини тарих фанини босқичма-босқич ўрганиш орқали билиб оласиз.

--> -->