Мақола топилди: 72 та

1.Халқаро ҳамкорлик: Голландия лолалари Наманганда етиштирилади

Наманган вилоятида 2018 йилнинг сентябрь ойида етакчи голланд фермерларидан бири Ян Лигтхарт ва Гулчиликни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил этилганди.


2.Халқаро ҳамкорлик: Голландия лолалари Наманганда етиштирилади

Наманган вилоятида 2018 йилнинг сентябрь ойида етакчи голланд фермерларидан бири Ян Лигтхарт ва Гулчиликни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил этилганди.


3.Шаҳар солиқ идорасида янги тизим йўлга қўйилди

Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчилар билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида “Online Soliq xizmati Nam.sh” телеграмм канали йўлга қўйилди.


4."Адолат" кубогида кимлар ғолиб бўлди?

Тўрақўрғон тумани шарафини ҳимоя қилган ёш курашчиларнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритганлигига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Амалда эса бироз бошқача бўлди, яъни тўрақўрғонликларнинг рақиблари ҳам ўзларининг анойи эмасликларини кўрсатдилар.


5.Қардош Туркия Ҳотам Мамадалиев нигоҳида!

Кўргазмадаги фото намуналарда ўзбек журналистларининг нигоҳига муҳрланган Туркия манзараларини кўришимиз мумкин. Қувонарлиси, фотосуратлар орасида наманганлик талантли фотожурналист, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилоятидаги фотомухбири Ҳотам Мамадалиев томонидан тақдим этилган фотосуратлар ҳам ўрин олган.


6."Навбаҳор" жамоаси "Сурхон"ни йирик ҳисобда енгди!

“Сурхон” устидан ажойиб ғалабага эришган “Навбаҳор” футбочилари супурлигани мағлубиятсиз ўтказаётган термизликларнинг зафарли “одими”ни тўхтатиш асносида ўз мухлисларга завқли онларни улашдилар.


7.Алишер Усмонов англаган ҳаётий ҳақиқатлар

Мен кўп бора ўзбек эканлигимдан фахрланишим тўғрисида айтганман. Бу замин менинг жонажон Ватаним эканлигидан ғурурланаман. Ўзбекистон учун, Ўзбекистон раҳбарияти учун нима фойдали бўлса қилишга тайёрман. Доим, ҳар дақиқада.


8."Дамас"чиларга огоҳлантириш "сигнали": Тошдек оғир эмас, қушдек енгил бўлинг!

Лекин баъзи бир “Дамас”чилар борки, янгиқўрғонлик Шавкат Турғунов шундайлардан чиқиб қолди. Ўзига тегишли “Дамас” автомашинасида лицензиясиз ҳолда йўловчи ташиётгани аниқланди. Унга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида – 1 миллион 13 минг 650 сўм жарима жазоси берилди.


9."Навбаҳор" ўз уйидаги илк ўйинда супер ғалабага эришди!

Наманганда футболни ривожлантириш, "Навбаҳор" мавқеини ошириш мақсадида Франциянинг "Лион" клуби билан ҳамкорлик ўрнатилади!


10.Халқ қабулхоналари ишончни қозона оляптими?

Халқ қабулхонаси ходимлари уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганди: Қирқчек МФЙ, Қирқчек кўчаси қишда лой, ёзда эса бу кўча чанг бўлиши, айниқса, мактаб ўқувчиларига ноқулайликлар туғдираётгани маҳалла фаоллари эътирозига сабаб бўлди. Муаммо юзасидан тегишли ташкилотлар билан ўрганиб, 3 кун ичида  Қирқчек кўчасининг қарийиб 500 метр қисми шағаллаштирилди. 


11.Олмалиқда кутилмаган якун: "Навбаҳор" тайёр ғалабани бой берди

Ўйиннинг охирги лаҳзаларида тайёр ғалабани қўлдан чиқарган “Навбаҳор” жамоаси суперлиганинг кучли бешталиги сафига кириб олиш имкониятидан мосуво бўлди.


12.Президент мактабига синовлар бошланди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси муҳташам спорт залининг баланд деворига видеопроектор воситасида нурли соат рақамлари 09:00 ни кўрсатиши билан имтиҳон бошлангани эълон қилинди.


13.Наманганда икки йилда уч бор вилоят прокурори ўзгарди

Акмалхўжа Юсупович Мавлонов 1975 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2002 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос-юрист.


14.Ваъда ижроси билан гўзал: вилоят ҳокими ёшларга автобус совға қилди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Наманган давлат университети талабаси Мирзаозод Мирзанеъматовнинг мурожжатидан кейин Хайрулло Бозоров Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига автобус совға қилишни ваъда қилганди. “Ваъда ижроси билан гўзал”, деганларидек бу эзгу иш қисқа фурсатда бажарилди.


15.Жаҳон банки НамМТИ лойиҳасига 80 минг доллар ажратди

Наманган муҳандислик-технология институтининг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.


--> -->