Мақола топилди: 9 та

1.Инсон хотираси азиз, қадри юксак: Наманганда байрам қандай ўтди?

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси саналади. Мана шу эзгу фазилатлар 9 май Хотира ва қадрлаш куни санаси муносабати билан янада ёрқин намоён бўлди. Дарвоқе, дунёда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Ана шундай ватанпарвар инсонларнинг 47 нафари Наманган вилоятида истиқомат қилмоқда.


2.Наманганда республика анжумани: Келажак тиббиёти бугундан шаклланади

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлди.


3.Янгиқўрғонлик атлет жаҳон чемпионатида муҳим ғалабага эришди

Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси ва Осиё ўйинлари совриндори, Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси Адҳамжон Эргашев вазни 67 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида силтаб кўтариш машқи бўйича бронза медалини қўлга киритиб, терма жамоамиз делегациясига илк совринни келтирди. Бироқ...


4.Унвон, машина, уй: Ўзбекистонда чемпионлар шундай эъзозланади!

Шавкат Мирзиёев эришган ажойиб ғалабаси муносабати билан Муроджонга табрик йўллади. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади. Чустлик чемпионга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ва “Трекер“ автомобилининг калити тантанали тарзда топширди. 


5.Диққат, Коронавирус: Нималар қилмоқ керак?

Коронавирус инфекциясининг юқиш омилларидан эҳтиёт бўлиш заруриятини асло унутмаслик керак. Ҳар бир инсон касалликдан ўзини муҳофаза қилиш билан яқинларини, маҳаллани, меҳнат жамоаси ва таълим муассасасини  коронавирус инфекциясидан асраган бўлади. Тиббиёт ходимлари билан бутун жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати азиз ватанимизни, унинг меҳнаткаш аҳлини ўта юқумли ва мудҳиш оқибатлар келитириб чиқарувчи касалликдан ҳимоялашнинг муҳим шарти эканлигини асло ёддан чиқармаслик лозим.


6.Сенатор коронавирус ҳақида: Қани ишонч ва қатъиятимиз?!

Баъзи бир ҳамюртларимиз Бош вазир ўтказган брифингдан кейин ваҳимага тушиб, бошқаларнинг хотиржамлигига ҳам рахна солаётгани, таҳликани кучайтираётгани ташвишлидир. Бу бозорларга ёпирилиб, керак-нокерак товарларни захира қилишга киришгани кишини ҳайрон қолдиради. Қани ишонч ва қатъиятимиз?!


7.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


8.Собиқ туман ҳокими вафот этди

Наманган вилояти жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари ва Косонсой тумани собиқ ҳокими, йўл қурилиши соҳасининг фахрийси, юртимизнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган инсон Икромжон Каримов узоқ давом этган касалликдан сўнг 75 ёшда вафот этди.


9.Маҳалла ва нуронийларни қўллаш тизими моҳияти нималарда акс этади?

Маҳалла раислари янгича ёндашув, янгича тизим асосида иш бошламоқда. Маҳалла раислари янги ваколатлар асосида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Ўз-ўзидан равшанки, ҳуқуқ ва ваколат билан бирга аҳоли, жамоатчилик олдида бурч ва мажбурият ҳам пайдо бўлмоқда.


--> -->