Мақола топилди: 6 та

1.Президент ташрифидан сўнг: Эндокринология диспансери замонавий бинога кўчирилди

Эл орасида “сахар болница” деб атаб келинадиган Наманган вилояти эндокринология диспансери ҳозирга қадар зах, яъни ер ости сувлари яқин, ҳаво айланиши оғир нуқтада жойлашган эди. 110 ўринга мўлжалланган шифохона ўтган асрнинг 1960-йилларида қурилган мослаштирилган икки қаватли бинода фаолият кўрсатиб келаётган ва тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги ҳам шунга яраша эди.


2.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


3.Фарғона водийсида биринчи: Компакт ип ишлаб чиқариш технологияси нима беради?

Фарғона водийсида биринчи бўлиб техника соҳасида фалсафа доктори даражасини ёқлаган ёш олим “Zinser-350” халқали йигириш машинасида компакт ва оддий ипларни олишда оптимал параметрларни танлаган. Изланиш натижасида турли ассортиментдаги иплардан трикотаж тўқималарини тайёрлашда ипнинг деформацияцион хоссаларини инобатга олиб, тўқилаётган матолар хосса параметрларини бошқариш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги амалда исботланган.


4.Наманганда Дубайдаги каби осмонўпар бинолар қурилади

“Namangan Square”нинг асосий безаги ноёб дизайн ва конструкцияли икки бино бўлади. Худди Дубайдаги каби Фарғона водийсидаги ушбу биринчи осмонўпар бинолар, шубҳасиз, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ва унинг энг юқори меъморий тузилмалари рўйхатини тўлдиради.


5.Наманган вилояти медиа департаментига раҳбар тайинланди

Анвар Аҳролхонович Икромов 1983 йил 20 ноябрь куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-менеджер. Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси аъзоси.


6.Наманган муҳандислик-технология институтида қишки таътил қандай ўтмоқда?

Институт маъмурияти ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу курслар давомида профессор-ўқитувчилар кредит-модул тизимининг аҳамияти, академик ва молиявий мустақилликнинг шартлари ҳамда таълим сифатини янги босқичга кўтариш масалаларини муҳокама қилишмоқда.


--> -->