Мақола топилди: 32 та

1.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


2.Наманган коллежларида коррупцияга қарши кураш бошланди

Касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўяётган учинчи босқич ўқувчилари онг-у тафаккурида коррупцияга қарши муросасиз кайфиятни шакллантириш, уларнинг бу иллатга қарши мустаҳкам иммунитетга эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу ёшлар коллежни битиргандан кейин муайян давлат ва жамоат ташкилотларида, меҳнат жамоаларида фаолият кўрсатиши, ўз ҳаёти давомида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келиши, бу иллатнинг қурбонига ёки унинг ижрочисига айланиши хавфи бор.


3.Чустлик фермернинг бошини ким эгди?

Эл ризқига чанг солиш қандай кўринишда бўлмасин қораланади. Дейлик электр энергиясида ўғринча, яширин фойдаланиш. Яна денг айбдор фермер хўжалиги раҳбари бўлса...


4.Косонсойда сохта отинойи фош этилди

Бу китобларнинг барчасига давлат нашриётлари томонидан тартиб берилгани, ноқонуний эмаслиги аён бўлди. Лекин, яна айтамиз: ҳамма гап Мафтуна Сиддиқованинг қалтис қилмишида.


5.Муҳриддин Холиқовни хотирлаб: Бу дунё арзимас фидо бўлишга...

Ҳозирги ўзбек эстрадаси кундан кунга таназзулга юз тутиб, сон ошган сари сифат пасайиб бораётган, ғарблашиб, ғариблашиб кетаётган бир замонда Муҳриддин аканинг қўшиқлари бизга ўзбекчиликни, ўша самимий қўшиқчилик санъатимизни, ўтмишимизни, беғубор болалигимизни эслатиб туради.


6.Бурни ишқалмаган косонсойлик истеъмолчи: У энди хулоса чиқарадими?

Гап шундаки, у “ҳеч ким билмайди” ёки “ҳеч ким кўрмайди” қабилида иш тутиб, токка ҳисоблагичдан ташқари уланиб олган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида у ушбу ҳаракати орқали таъминотчи корхона манфаатларига миллионлаб сўм зарар етказган.


7.Шу куннинг долзарб саволи: Ўқитувчини ўқувчига қаттиққўллик қилишига ҳаққи борми?

Ўқитувчиси тарбия йўлида, илм бериш йўлида сўкса сўксин, урса урсин. Биз ундан тарбияли авлодни, билимли болаларни кутайлик. Агар шундай бўлмаса, ана ундан кейин ўқитувчини сўроққа тутиш керак.


8.ЁНИБ ИШЛАШИМИЗ КЕРАК, ШУНДА НАТИЖА БЎЛАДИ!

“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлажак сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқли ўлароқ ўта қизғин ва баҳс-мунозаралар, партияларарор тортишув ва кескин рақобат муҳити остида кечиши кутилмоқда. Сиёсий жараёнларда тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллик билан натижадор олиб борилишида сиёсий партиялар қошидаги “Ёшлар қаноти”нинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.


9.Cайловларда овоз бериш тартибини биласизми?

22 декабрь, якшанба куни Ўзбекистонда вакиллик органларига бўладиган сайловларда қандай тарзда иштирок этиш лозимлиги борасида ҳуқуқий билимларимиз қай даражада? 


10.АХБОРОТ ХУРУЖИ ёхуд огоҳ бўлинг, ниқобли "чаён"

Террорчилар куч ишлатиш йўлига ўтишга гўёки мажбур бўлганликларини асослашга, террор ва қўпорувчилик ҳаракатларини маънавий ва ахлоқий жиҳатдан оқлашга интилишади. Бунда ўзларини «озодлик курашчилари», «пар­ти­занлар», «қаршилик кўрсатувчилар» деб атаган ҳолда тинчлик тарафдори қилиб кўрсатишга ва улар билан курашда ҳукумат тинч йўл билан ҳаракат қилиш лозимлигини асослашга интилиш кенг тар­қалган.


11.Учқўрғонда шифокорга даҳшатли тажовуз: Жарроҳнинг кўзи кўрмай қолди

Афсуски, беморнинг яқинлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар кундан кунга кўпайиш билан бирга, уларнинг зўравонликлари шифокорлар соғлиғининг қайта тиклаб бўлмас даражасигача ҳам етишига сабаб бўлмоқда. Бу эса соҳа ходимлари ҳимоясини ҳар қачонгидан-да янада кучайтириш, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан айбдорларга кескин чоралар кўришни, бундай ҳолатларга муросасиз бўлишни кун тартибига қайта қайта қўймоқда.


12.МИБ: Масъулиятсиз оталар қамоққа олинди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида сайёр суд ташкил этилди. Унда вояга етмаган фарзандлари учун алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.


13.ҚЎЛГА ТУШГАН ҚОНУНБУЗАР "ТАДБИРКОР"ГА АЙЛАНАДИМИ? ёхуд 650 минг доллар билан ушланган қонунбузар ДХХни нега айбламоқда?

BBC каби нуфузли нашрнинг бундай бир томонлама баёнот асосида Ўзбекистонда тадбиркорларга ҳамда инвесторларга, хорижлик ишбилармонларга яратилаётган шароитларни шубҳа остига олувчи материал эълон қилиши ҳайрон қолдирди очиғи. Боз устига ўз хизмат ваколати доирасида қонунбузарликнинг олдини олиб, уни судга оширган ДХХга субъектив баёнот асосида қора чаплашга уринишни тушуниб бўлмайди.


14."Навбаҳор"-"Пахтакор" можароси: Равшан Эрматов барчасига аниқлик киритди

Олдин ҳакамлар хато қилса ҳам тан олинмаган ёки йўл қўйилган хатоларга кўз юмилган. Энди ундай эмас. Ким хато қилган бўлса, очиқ-ойдин тан олиняпти. Хато-камчиликларни тўғрилаш учун ҳаракат қиляпмиз. ФИФА инструктори ҳакамларнинг йўл қўйган хатоларини кўрсатиб бермоқда. Биз йиллар мобайнида ҳакамларнинг савиясини ва билимини ошириш учун жиддий эътибор қаратмадик.


15.Партия бонг уради: Наманганда болалар театрига эҳтиёж йўқми?

Болаликни фақатгина истироҳат боғида ўйинлардан ёки телевизордаги мултьфильмлардан иборат деб юрган жажжитойларга “Болалар театри” ташкил қилинса, вилоят маънавий олами яна олдинги ўринга силжиб оларди. Қачонгача болажонлар йилда атиги бир марта вилоят мусиқали драма театрига Қорбобо ва Қорқизни кўришганини эслаб, орзиқиб юришади?! Имконият, шароит етарли эҳтиёж ва талаб ундан-да кучли бўлиб турганда, мутасаддиларда қаршилик бўлмаса керак, фикримизча?!


--> -->