Мақола топилди: 17 та

1.Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас: эҳтиёжманд оилаларга 50 та ҳовли-жой берилди

Мана, бугун қаддимиздан қадримиз баланд бўлди – ўз уйимизга эга бўлдик. Биз каби кўнгли ўксикларга ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимиздан беҳад миннатдормиз.


2.Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас: эҳтиёжманд оилаларга 50 та ҳовли-жой берилди

Мана, бугун қаддимиздан қадримиз баланд бўлди – ўз уйимизга эга бўлдик. Биз каби кўнгли ўксикларга ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимиздан беҳад миннатдормиз.


3.Президент ташрифидан сўнг: Эндокринология диспансери замонавий бинога кўчирилди

Эл орасида “сахар болница” деб атаб келинадиган Наманган вилояти эндокринология диспансери ҳозирга қадар зах, яъни ер ости сувлари яқин, ҳаво айланиши оғир нуқтада жойлашган эди. 110 ўринга мўлжалланган шифохона ўтган асрнинг 1960-йилларида қурилган мослаштирилган икки қаватли бинода фаолият кўрсатиб келаётган ва тиббий хизмат сифати ва самарадорлиги ҳам шунга яраша эди.


4.Сайловлар яқин: "Миллий тикланиш" партияси синовларга тайёрми?

Сайловларда муносиб ўринларга эга бўлиш, халқимизнинг ишончи ва меҳр-муҳаббатини қозониш учун уларни баландпарвоз гаплар ва қуруқ ваъдалар билан эмас, балки ҳозирданоқ амалий ишларимиз орқали рози қилишимиз муҳим аҳамият касб этади.


5.Учқўрғонда шифокорга даҳшатли тажовуз: Жарроҳнинг кўзи кўрмай қолди

Афсуски, беморнинг яқинлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар кундан кунга кўпайиш билан бирга, уларнинг зўравонликлари шифокорлар соғлиғининг қайта тиклаб бўлмас даражасигача ҳам етишига сабаб бўлмоқда. Бу эса соҳа ходимлари ҳимоясини ҳар қачонгидан-да янада кучайтириш, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан айбдорларга кескин чоралар кўришни, бундай ҳолатларга муросасиз бўлишни кун тартибига қайта қайта қўймоқда.


6.Наманганда илк бор бош мияда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Бу жаҳон тиббиёти илғор усул ва услубларини вилоятимиз тиббиётида қўллашга астойдил интилаётган нейрожарроҳ Сайдулло Шарифбоевнинг изчил саъй-ҳаракатларининг самарасидир. Шу тариқа, нафақат Наманган, балки, Ўзбекистон тиббиётининг жарроҳлиги тарихида илк марта бош мияда олиб борилган нейроэндоскопик амалиёт муваффақиятли чиқди.


7."Наманган ҳақиқати" газетасига янги бош муҳаррир тайинланди

Акрамжон Сатторов 1966 йил 9 ноябрь куни Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


8.Озодбек Назарбеков Наманган вилоятидаги вакилини ўзгартирди

Абдулбоқи Ваҳобжонович Маматов 1986 йил 3 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини халқ ижодиёти йўналишида тамомлаган. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг аъзоси. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.


9.Наманганда Уюшма раиси ўзгарди

Носиржон Деҳқонов 1963 йил 18 февралда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1984 йилда Тошкент Давлат маданият институтининг Намангандаги комплекс факультетини тамомлаган. Мутахассилиги: методист-библиограф. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


10.Карантинда 14 кун: Назоратда бўлган наманганлик депутат барчасини очиқлади

Ҳа, шифокорларга ҳар томонлама қийин. Чунки улар пандемия даврида ҳам хавфли шифохоналарда ишлашяпти, ҳам вирус юқтириб олишлари эҳтимоли катта. Айни фикрни стационар назоратда бўлган Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғида яшовчи ҳам шифокор, ҳам туман кенгаши депутати, ҳам тадбиркор Акрамжон Мирзаакбаров фаолияти мисолида кўрдик.


11.Наманганда Ёшлар ишлари агентлиги бошқармасига раҳбар тайинланди

Тоҳиржон Абдусатторович Каримов 1985 йил 25 ноябрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент ислом университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.


12.Наманган тиббиётида катта йўқотиш бўлди

Наманганда бемор бўлган борки Гўзалга чиқади. Халқ онгига “Гўзал”даги тез ёрдам шифохонасида даво топиш сингиган. Бу ерда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бор. Ушбу шифо масканини 23 йил бош шифокор сифатида бошқарган фидойи инсон Убайдулло Абдуллажонович Ҳожиматовни 68 ёшида вафот этди.


13.Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги китоби нашрдан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев асарларининг тўртинчи  жилди - "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" номли янги китоби нашрдан чиқди. Шу пайтга қадар давлатимиз раҳбари асарларининг учта жилди чоп этилган эди.


14.Карантин зонасида: Беморларимиздан бири ҳатто васиятнома ёзмоқчи бўлганди

Беморларда хасталикдан кўра ваҳима баланд, қолаверса, уларнинг инжиқлигига кўникиш, саволларига қониқарли жавоб қайтариш лозим, айрим ношукур ва беписанд кимсаларга пандемиянинг аҳамиятини англатиш керак. Бир бемор келди, ўрта оғир даражада ва тушкунликда эди. Олдига кириб, шикоятини сўраганимда оқ варақ сўради ва васиятнома ёзмоқчи эканини билдирди.


15.Шайх ҳазратларини ёд этиб: Ўзбекзабон халқларнинг диний раҳнамоси

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари нафақат сермаҳсул ижод қилиб, кишиларни тўғри йўлга бошлади, балки барча илм аҳлини, ҳамма мусулмонларни тўғри йўлга йўллаб, унда ўзи намуна кўрсатиб, ана шу соф исломий ҳидоятда бир қанча шогирдлар ҳам қолдирдилар. Илмий ижодкорлик, китоб нашри, халқаро тармоқларда диний таълим-тарбия ишларини олиб бориш каби бир мунча хайрли фаолиятларни ҳам изга солиб кетдилар.


--> -->