Мақола топилди: 11 та

1.Мeтан газнинг ўйноқи нархлари ёхуд монополия ўз сўзини айтмоқда (ми?)

Газ қуйиш шохобчаларининг катта қисми маълум қўлларда тўплангани соғлом рақобатга таъсирини кўрсатиб, нархларнинг ўйноқлигига сабаб бўлмоқда.


2.Янгиқўрғонда Марказий Осиёдаги улкан цемент заводи қурилиши бошланди

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 миллион 500 минг тонна бўлган янги йирик цемент заводига тамал тоши қўйилди. Қурилиш ишлари 2020 йил тўртинчи чорагида якунланади. Замонавий Хитой технологиялари билан жиҳозланадиган янги заводнинг ишга тушиши билан 700 та иш ўрни яратилади.


3.Ватанига содиқ фарзандларга янги уйлар топширилди

Наманган шаҳридаги “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўшинлари, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимлари учун қурилган кўп қаватли турар-жой хонадонлари калитлари топширилди.


4.Президентликка собиқ номзод Абдулҳафиз Жалолов вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига собиқ номзод, наманганлик Абдулҳафиз Жалолов 72 ёшида вафот этди.


5.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


6.Наманганнинг бош солиқчиси Россиянинг фахрий медалига сазовор бўлди

Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев шу йил ноябрь ойида Наманган вилоятига қилган ташрифи чоғида Адҳамжон Тиллаволдиевнинг ўз йигитлик бурчини Афғонистонда ўтагани ҳамда қаҳрамонликлари учун ўша даврда қатор давлат мукофотларига лойиқ кўрилгани ҳақида воқиф бўлганди. Буни юқори эътироф этган ҳолда, губернатор томонидан Адҳамжон Тиллаволдиевга “30 лет вывода войск из Афганистана” фахрий медали ва гувоҳномаси юборилди.


7.Карантинда 14 кун: Назоратда бўлган наманганлик депутат барчасини очиқлади

Ҳа, шифокорларга ҳар томонлама қийин. Чунки улар пандемия даврида ҳам хавфли шифохоналарда ишлашяпти, ҳам вирус юқтириб олишлари эҳтимоли катта. Айни фикрни стационар назоратда бўлган Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғида яшовчи ҳам шифокор, ҳам туман кенгаши депутати, ҳам тадбиркор Акрамжон Мирзаакбаров фаолияти мисолида кўрдик.


8.Орамиздаги одамлар: Муаллима ўз маҳалласига минг доллар туҳфа қилди

Алағда бўлиб турганимда, кетма-кет ўғилларимнинг ўзлари телефон қилиб қолишди. Мавриди билан гонорарнинг баракаси ҳақида ўғилларимга кулиб-кулдириб гапириб бердим. Ақлли, фаросатли йигитлар-да, дарров пул жўнатишди. Уларнинг хоҳишлари билан минг доллар маҳалла фуқаролар йиғини раисига бердим. Кўчаларни обдонлаштиришга ўғилларимнинг ёрдами эканини айтдим.


9.Наманганлик спортчилар "Токио-2020"да қандай натижа кўрсатмоқда?

Японияга ташриф буюрган мамлакатимиз спорт делегацияси сафидан Наманган вилоятидан 6 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, юнон-рум кураш тури бўйича Рустам Ассакалов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Дилноза Рахматова ва Нилуфар Зокирова, бокс бўйича Шаҳноза Юнусова, оғир атлетика баҳсларида Адҳамжон Эргашев, ўқ отишда Мухтасар Тоҳирова “Токио-2020”да иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар.


10.Наманганлик спортчи Паралимпия ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди

"Токио-2020" Паралимпия ўйинларида Наманган вилоятининг барча вакиллари - Нозимахон Қаюмова, Нурхон Қурбонова, Феруз Сайидов ва Довурхон Кароматов вилоятимизга умумий ҳисобда 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 5 та медални ёздириб қўйишди.


11.Каъбага муҳаббат мўъжизаси

Оппоқ мармар тошли саҳнда, устига қора заррин мато қопланган чорбурчак бинонинг олтиндек нур таратувчи эшиклари қаршисида тиз чўкканча Оллоҳга илтижо қилардим. Ҳали мен таниб улгирмай, кўкрак сутига тўймай бевақт оламдан ўтган онам, охирги йўлга кузата олмаганим – отам, менга меҳр бериб боққан марҳум энам, бобомга жаннатдан жой, гуноҳларимга кечирим сўрадим. Ичимдан отилиб чиққан дард кўз ёшим бўлиб оқарди…


--> -->