Мақола топилди: 29 та

1.Марказий банкка янги раҳбар тайинланди

Ғайбулло Воҳидов 1984 йил 23 сентябрь куни Наманган туманида туғилган. 2008 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2012 йили эса Тошкент молия институтитини тамомлаган. Мутахассислиги менежер-иқтисодчи. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.


2.Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.


3.Вилоят иқтисодиёт ва саноат бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фазлиддин Иномов 1981 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998-2004 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтида таҳсил олган. Менежмент мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга.


4.Наманган шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Музаффар Абдуғаниевич Абдуллаев 1984 йил 5 сентябрь куни Наманган вилояти Уйчи туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2006 йил Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.


5.Ҳукумат қарори: Наманганда болалар боғчасига қамров кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


6.Окибжон Иномов Наманган вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Окибжон Иномов 1984 йил 3 июль куни Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.


7.Наманган вилояти ҳокимлигида эътиборга молик кадр ўзгариши бўлди

Бекзод Матмусаев 1988 йили Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик-технология институти) менежмент йўналиши бўйича тамомлаган. Янги тайинловга қадар эса Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.


8.Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди: Абдурашид Убайдуллаев раҳбарликка қайтди

“Ҳақиқат эгилади, букилади, аммо синмайди” деганларидек, ҳаётий ва сиёсий тажрибага эга бўлган Абдурашид Яҳёевич Убайдуллаев яна раҳбарлик лавозимига қайтарилди. У киши 1950 йил 1 январда Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий, 1972 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси.


9.Наманган шаҳар ҳокимлигида жиддий ўзгаришлар юз берди

Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратида бир қатор ўта муҳим лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Раҳбарлик лавозимларига тайинланган Музаффар Абдуллаев, Жобир Абдуллаев ва Аюбхон Бобомирзаевларга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, халқимизни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларида шижоат ва улкан зафарлар тилаймиз.


10.Тўрақўрғон туманига аёл ҳоким тайинланди

Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова 1968 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1989 йили Наманган давлат педагогика институти ва кейинчалик Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассилиги ўқитувчи-педагог.


11.Диққат, Коронавирус: Нималар қилмоқ керак?

Коронавирус инфекциясининг юқиш омилларидан эҳтиёт бўлиш заруриятини асло унутмаслик керак. Ҳар бир инсон касалликдан ўзини муҳофаза қилиш билан яқинларини, маҳаллани, меҳнат жамоаси ва таълим муассасасини  коронавирус инфекциясидан асраган бўлади. Тиббиёт ходимлари билан бутун жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати азиз ватанимизни, унинг меҳнаткаш аҳлини ўта юқумли ва мудҳиш оқибатлар келитириб чиқарувчи касалликдан ҳимоялашнинг муҳим шарти эканлигини асло ёддан чиқармаслик лозим.


12.Наманганда 20 ёшли қиз автоҳалокат қурбони бўлди

Шу йилнинг 26 апрель куни соат 15:45ларда Наманган шаҳридан ўтувчи 4Р 112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 78-километрида юз берган автоҳалокат бир пиёданинг ўлими билан якун топди. Марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан тезликни оширмаслик, йўл қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.


13.Наманганда коронавирусга чалинган яна 20 киши соғайди, улар орасида 2 ойлик ҳам гўдак бор

Ўз касбига содиқ, фидойи шифокорларимизнинг астойдил саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимизда коронавирус инфецсиясини юқтириб олган беморларни соғайтиришда юқори натижаларга эришилмоқда. Айни пайтда шифохоналардан қувончли хабарлар келиб турибди.


14.Наманган шаҳрида коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди

Наманган шаҳрида коронавирус билан касалланганларнинг барчаси соғайди. Беморларнинг жами сони 155 киши бўлиб, улардан 4 нафари вафот этган. Наманган бу кўрсаткич бўйича мамлакатда Тошкент шаҳридан кейинги иккинчи ўринда турибди. Ўзбекистонда тожли вирусга чалинган илк бемор билан боғлиқ ўлим ҳам гуллар шаҳрида рўй берганди.


15.Халқ таълими вазири: "Наманган намунаси"ни республикада оммалаштирамиз

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Наманганда янгидан барпо этилаётган умумтаълим мактаблари, улардаги бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Дастлабки манзил инвестиция дастури асосида 7 миллиард 626 минг сўм эвазига вилоят марказидаги Баркамол авлод маҳалласи ҳудудида янгидан барпо этилаётган 315 ўринли ўқув даргоҳи бўлди.


--> -->