Мақола топилди: 10 та

1.Наманганда Халқаро Гул фестивали бошланди: Байрамни хорижий телеканаллар "онлайн" ёритмоқда!

Фестивални хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун бу йил дунёнинг турли давлатларидан 12 нафар журналист таклиф этилди. Хорижий журналистлар ўзлари фаолифят юритаётган оммавий ахборот воситалари орқали гул байрами тафсилотларини “онлайн” равишда мунтазам ёритиб бормоқдалар. Байрамдан репортажлар Туркиянинг “TRT” телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.


2.Дунё олимлари Наманганда: Гулчиликни ривожлантириш муҳокама қилинди

Айни кунларда Наманганда давом этаётган 59-анъанавий “Халқаро гул фестивали”га ҳамоҳанг тарзда “Ўзбекистонда манзаралари гуллар хилма-хиллиги: муаммолар ва ютуқлар” мавзуида халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилди.


3.Наманганда Халқаро гул фестивали: Ғолиблар "Спарк" минади!

Халқаро гул фестивали бутун Ўзбекистонни, жумладан, Наманганни дунёга кенг танитиш баробарида сайёҳлар оқимини кўпайтириш, туризмни ривожлантириш, мавжуд ҳамкорлик доираларини кенгайтиришга хизмат қилади.


4."Энг улуғ, энг азиз": Наманганда фаол ижодкорлар тақдирланди

Наманган шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.


5.МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА КЕЧИКИШГА ҲАҚИМИЗ ЙЎҚ! ёхуд анъанавий август кенгашидаги ўйлар

Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини эслаш жоиз: Мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас. Ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин...


6."Наманган олмаси" Россияни лол қолдирди!

Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби (собиқ санъат коллежи)нинг 11 нафар ўқувчиси яқинда Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида сиртдан ўтказилган “Мы вместе-2020, Волгоград” - “Биз биргамиз - 2020, Волгоград” халқаро онлайн кўрик-танловида иштирок этиб, ғолиблар қаторидан ўрин эгаллади.


7."Энг улуғ, энг азиз" танловида кимлар ғолиб бўлди?

Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. Бу йилги танловга “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган 60дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди.


8.Наманганда 15 та мактаб ўқувчиларга қучоқ очди

Бугун Наманган вилоятидаги 15 та умумтаълим мактабида анъанавий тарздаги дарслар бошланди. Жумладан, Наманган шаҳридаги 9 та, Норин туманида 4 та,  Косонсой ва Уйчи туманларида биттадан мактаблар ўқувчиларни қабул қилиб олди. Мактабларга илк қадам ташлаган 1400 нафарга яқин 1-синф ўқувчисига “Президент совғалари” топширилди.


9.Наманган муҳандислик-технология институтида дарслар бошланди
Талабаларига институт тарихи, ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби, тўлов-контракт шартлари, ўтиладиган дарслар, профессор-ўқитувчилар тўғрисида умумий маълумотлар берилмоқда, – дейди институт қабул комиссияси масъул котиби Аъзамжон Мамахонов.

10.Наманган мактабларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди

Наманган шаҳридаги 32-мактабдаги янги ўқув йили сабоқлари “Мустақиллик дарси” билан бошланди. Мактаб директори ва тарғиботчиси 7-“а” синф ўқувчилари учун муаллим Тўланбой Ҳуркиновнинг дарс жараёнини кузатдилар. Илм даргоҳига илк қадамини қўйган 84 нафар 1-синф ўқувчиларига 12 хил 12 хил турдаги ўқув қуроллари ва дарскликлардан иборат Президент совғалари топширилди.


--> -->