Мақола топилди: 13 та

1.Президент ташаббуси амалда: Наманганда "Библиобус" ўз фаолиятини бошлади

120 миллион сўмга харид қилинган янги автобус 25 миллион сўм маблағ эвазига жиҳозланиб, кўчма халқ авто кутубхонасига мослаштирилди, у 200 хил номдаги мингдан зиёд бадиий китоблар, сиёсий, ўқув адабиётлари билан таъминланди.


2.Ваъда ижроси билан гўзал: вилоят ҳокими ёшларга автобус совға қилди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Наманган давлат университети талабаси Мирзаозод Мирзанеъматовнинг мурожжатидан кейин Хайрулло Бозоров Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига автобус совға қилишни ваъда қилганди. “Ваъда ижроси билан гўзал”, деганларидек бу эзгу иш қисқа фурсатда бажарилди.


3.Вилоят ҳокими Меҳрибонлик уйига автобус совға қилди

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, Наманган шаҳридаги 26-меҳрибонлик уйида “Меҳрингдан яралган болангман, Ватан!” мавзуида байрам тадбири бўлди.


4.Наманганда Хёндэ автозаводи давлат рўйхатидан ўтказилди

Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома "Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали топширилди.


5.Туристлар учун махсус микроавтобуслар ҳаракатланади

Мамлкатимизда, хусусан Наманган вилоятида туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, шу орқали вилоят иқтисодиётига инвесторларни жалб этиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар, бир қатор амалий саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.


6.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


7.МЕН НИМА ДЕЙМАН, ҚЎБИЗИМ НИМА ДЕЙДИ? ёхуд ҳуқуқ ҳимоячиларининг иддаосига жавоб!

“Мерседес” русумли микроавтобусдан 6 киши тушиб келишди. Кечгача пахтазордагилар билан суҳбатлашишди. Дронда тасвирга олишди. Бирор одам ўтириб олса бошингиз оғрияптими, нечта болангиз бор, пахта теримига ким мажбур қиляпти, ота-онасига сув, чой келтирган ёки дала четида сигир боқаётган болаларни пахта теримида гумон қилишиб саволу сўроқларга тутишди. Нима, ўз хоҳишимиз билан ишлаб, пул топиб яшашга ҳаққимиз йўқми?!


8."Ватанпарвар" ташкилоти Наманганда нималарга эриша олди?

Эришилаётган ютуқларда тизимнинг моддий техника базасини давр талаби даражасида мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этаяпти. Шу йилнинг ўзида ўқув спорт техника клублари моддий техника базаси 12 та картинг техникаси, 24 та спорт мотоцикли, 10 велосипед билан тўлдирилди. Автомобиль саройлари ўзимизнинг машиналар билан бойитиб борилмоқда. Шу йилнинг ўзида сотиб олинган “Нексия”, “Матиз”, “Дамас”, “Спарк” каби 26 та автомобилдан ҳозир ўқув-амалий машғулотларда унумли фойдаланилмоқда.


9.23 мартдан Наманганда "Дамас"лар юриши тўхтатилади

Йўналишсиз таксиларда йўлкира нархи асоссиз ошириб юборилмаслиги ҳамда дезинфекция қилинган жамоат транспорти (автобус, микроавтобус) ва йўналишсиз таксилардан ташқари, автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслигини қатъий назоратга олиш вазифаси юклатилди.


10.Наманганда рекорд: бир кунда 55 киши коронавирусдан соғайди

Оиласи бағрига шошаётган ҳамюртларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилган беқиёс ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор қилиб, қаҳрамонона хизматлари билан эл дардига дармон бўлаётган саломатлик посбонларига, хусусан Бош шифокор Жакбарали Қурбонов бошчилигидаги вилоят юқумли касалликлар шифохонаси заҳматкашларига раҳматлар айтишди.


11.Қозоғистонда эпидемик вазият оғирлигича қолмоқда. Олмаота тўлиқ карантинда!

Қозоғистонда кунлик касалланиш кўрсаткичлари кун сайин ўсиб бормоқда. 2021 йилнинг 27 март куни мамлакатда 1596та янги ҳолат қайд этилган - бу бир кун олдингидан 100тага кўп. Шундан энг кўп ҳолат Олмаотада аниқланган - 510та янги ҳолат. Кейинги ўринда пойтахт Нурсултон - 382та янги ҳолат.


12."Умра – 2022": Нархлар, навбатлар, учиш вақтлари ва вакциналар
Умра сафари қачондан бошланади? Сафарга қачон рўйхатга ёзилган фуқаролар жўнатилади? Умра тўлови қанча этиб белгиланди? Зиёратчилар учун қайси вакцина билан эмланиш талаб этилади? Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мўмин-мусулмонлардан Умра зиёрати бўйича келиб тушган кўпгина саволларга жавобларни тақдим этамиз.

13.Каъбага муҳаббат мўъжизаси

Оппоқ мармар тошли саҳнда, устига қора заррин мато қопланган чорбурчак бинонинг олтиндек нур таратувчи эшиклари қаршисида тиз чўкканча Оллоҳга илтижо қилардим. Ҳали мен таниб улгирмай, кўкрак сутига тўймай бевақт оламдан ўтган онам, охирги йўлга кузата олмаганим – отам, менга меҳр бериб боққан марҳум энам, бобомга жаннатдан жой, гуноҳларимга кечирим сўрадим. Ичимдан отилиб чиққан дард кўз ёшим бўлиб оқарди…


--> -->