Мақола топилди: 7 та

1."Қувватбахш" ичимликлар сотиш тақиқландими?

Бундай ичимликларни кўпроқ ёшларимиз истеъмол қилаётгани, энг ачинарлиси, улар орасида мактаб ўқувчилари сони ортиб бораётгани аниқланди. Натижаларга эътибор берадиган бўлсак, қувват берувчи ичимликларни татиб кўрган ўқувчилар 60 фоиз, уни “шунчаки қизиқиш учун” истеъмол қилганлар 35 фоизни ташкил этади.


2.Наманганлик велоспортчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Қитъамиз биринчилиги иштирокчилар учун ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжумани – 2020 йили Токиода бошланадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан муҳим аҳамият касб этарди. Айни шу сабабли ҳам Осиёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар ўртасида ҳар бир йўналишда кечган пойгалар қизғин рақобат тусида кечди.


3.Наманган делегацияси Японияда таълим тажрибасини ўрганмоқда

Япония билан Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар ҳамкорлик билан бирга таълим соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш жуда муҳим. Кунчиқар ўлка таълим тизимида ўрганиш ва амалга татбиқ этиш лозим бўлган жиҳатлар кўп. Бу борада умумий ўрта таълим соҳасида илк ҳамкорлик қадамини ташлаган Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббусини қўллаб-қувватлаб, давлатлараро таълим соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда элчихона ҳар қандай амалий кўмакка шай.


4.Орамиздаги одамлар: Муаллима ўз маҳалласига минг доллар туҳфа қилди

Алағда бўлиб турганимда, кетма-кет ўғилларимнинг ўзлари телефон қилиб қолишди. Мавриди билан гонорарнинг баракаси ҳақида ўғилларимга кулиб-кулдириб гапириб бердим. Ақлли, фаросатли йигитлар-да, дарров пул жўнатишди. Уларнинг хоҳишлари билан минг доллар маҳалла фуқаролар йиғини раисига бердим. Кўчаларни обдонлаштиришга ўғилларимнинг ёрдами эканини айтдим.


5."Ватанпарвар"да тобланган наманганлик мерган қиз Олимпия ўйинларига боради!

"Ватанпарвар"да тобланган мерган қиз Мухтасар Тоҳирова лицензияни қўлга киритиш даврида ҳам ўз устида астойдил интилди. 2019 йил Қатарда ўтказилган Осиё чемпионати ва Германияда бўлган ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришди. Жорий йилда Қозоғистонда ўтган халқаро турнирда ҳам ғалаба нашидасини сурди.


6.Наманганлик спортчилар "Токио-2020"да қандай натижа кўрсатмоқда?

Японияга ташриф буюрган мамлакатимиз спорт делегацияси сафидан Наманган вилоятидан 6 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, юнон-рум кураш тури бўйича Рустам Ассакалов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Дилноза Рахматова ва Нилуфар Зокирова, бокс бўйича Шаҳноза Юнусова, оғир атлетика баҳсларида Адҳамжон Эргашев, ўқ отишда Мухтасар Тоҳирова “Токио-2020”да иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар.


7.Наманган вакиллари медаллар учун курашни давом эттиради

Ёзги Олимпия ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида фаол иштирок этган Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматова “Токио-2020”нинг 6 август кунги дастуридан ўрин олган ўйинларда жуфтлик тандемини ҳосил қилиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.


--> -->