Мақола топилди: 11 та

1.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


2.Наманганда Хёндэ автозаводи давлат рўйхатидан ўтказилди

Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома "Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали топширилди.


3.Наманган вилояти ҳокимлигида эътиборга молик кадр ўзгариши бўлди

Бекзод Матмусаев 1988 йили Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини (ҳозирги Наманган муҳандислик-технология институти) менежмент йўналиши бўйича тамомлаган. Янги тайинловга қадар эса Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.


4.Наманганда хориждан ўқишни "перевод" қилиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда

Наманган муҳандислик-технология институтида ҳам қўшни давлатлардан Наманган вилояти бўйича ўқишни кўчириш тўғрисидаги ҳудудий ишчи гуруҳ ташкил этилиб, фаолият юритмоқда. Аризаларни топшириш жараёнида турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг!


5.Диққат, Коронавирус: Нималар қилмоқ керак?

Коронавирус инфекциясининг юқиш омилларидан эҳтиёт бўлиш заруриятини асло унутмаслик керак. Ҳар бир инсон касалликдан ўзини муҳофаза қилиш билан яқинларини, маҳаллани, меҳнат жамоаси ва таълим муассасасини  коронавирус инфекциясидан асраган бўлади. Тиббиёт ходимлари билан бутун жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати азиз ватанимизни, унинг меҳнаткаш аҳлини ўта юқумли ва мудҳиш оқибатлар келитириб чиқарувчи касалликдан ҳимоялашнинг муҳим шарти эканлигини асло ёддан чиқармаслик лозим.


6.Сенатор коронавирус ҳақида: Қани ишонч ва қатъиятимиз?!

Баъзи бир ҳамюртларимиз Бош вазир ўтказган брифингдан кейин ваҳимага тушиб, бошқаларнинг хотиржамлигига ҳам рахна солаётгани, таҳликани кучайтираётгани ташвишлидир. Бу бозорларга ёпирилиб, керак-нокерак товарларни захира қилишга киришгани кишини ҳайрон қолдиради. Қани ишонч ва қатъиятимиз?!


7.Наманганда ДХМ томонидан янги намунадаги кадастр паспорти бериш бошланди
Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд. Ушбу тизим орқали мулкдорлар вокалатли ташкилотларга мурожаат этмасдан туриб, кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларни исталган вақтларида “QR scanner” мобиль иловаси орқали олишлари мумкин.

8.Президент фармони: Мажбурий ижро бюроси ваколатлари қисқартирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан 2020 йил 1 августдан бошлаб Мажбурий ижро бюросининг қўйидаги ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади.


9.МИБ ўз вазифасини эплолмадими? Бюро изоҳ берди

Эсингизда бўлса, бундан 3-4 йил аввал ҳам коммунал хизматларнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида идораларга пул тўлардик. Айниқса, дам олиш кунлари гоҳ электр, гоҳ газ идорасидан ё бўлмасам сувга, чиқиндига пул сўраб бирин-кетин эшик тақиллатиб келишлар ҳам ҳали кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бундан уч йил бурун Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг ташкил этилиши билан ана шу тўловларнинг ҳаммаси битта жойга жамланди.


10.Танқиддан тўғри хулоса чиқариб: Асл синов энди бошланди

Беш ойдирки, аҳолининг аксарият қатлами ишсиз, даромадсиз қолди. Кўплаб корхоналар фаолиятида танаффуслар юзага келди. Оиланинг бир ойгина даромадидаги узилишлар кейинги бир неча ойга ҳам салбий таъсир кўрсатишини ҳаётнинг ўзи исботлаб берди. Карантин чекловларининг юмшатилишидан асосий мақсад – аҳоли ва оилалар иқтисодини қайта тикланишига ва олдинда турган куз ва қиш мавсумлари учун тайёргарлик кўрилишига имкон яратишдир.


11.Февраль ойидан карантин чекловлари кучайтирилиши қанчалик тўғри?

“ -Такрор айтаман, касаллик бизга кириб келмабди, дея хотиржамликка берилиш, ҳимоя ва гигиена қоидаларини унутиш тўғри эмас. Эҳтиёт чоралари ҳамон амалда”, - дея қайд этади Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков.


--> -->