Мақола топилди: 10 та

1.Институтда солиқчи ва талабалар нега тортишди?

Ўйлаб кўрсак, институтимиздаги тўрт мингга яқин талабанинг ҳар бири бир ойда овқатланиш, ўқув қуроллари ва шунга ўхшаш ҳаражатлар учун 500 минг сўм сарфласа ва хариди учун чек олса, ўрта ҳисобда 100 миллион сўм бюджетга келиб тушар экан. Энг муҳими, назорат касса машинаси чекини олиш билан биз, ойлик маош, пенсия, стипендия ва нафақаларни ўз вақтида етказилишига катта ҳисса қўшган бўлар эканмиз.


2.Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Нималар ўзгарди? қандай наф беради?
Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.

3.Наманганда банк ходимини сўккан орган ходими ишдан ҳайдалди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги маҳаллаларда пенсионерларга пенсия пулларини тарқатган, коронавирусга чалинган, дея иддао қилинган Халқ банки кассирини сўккан орган масъул ходимининг видео-лавҳаси халқимизнинг ҳақли эътирозлари, кенг мунозараларига сабаб бўлди.


4.Яхшиларга ёндашиб: Уламо Ҳорунхон домла Аюбхонов 80 ёшда!

Ҳорунхон ҳожи ота умр йўлдоши Раҳимахон ҳожи она Мусохонова билан 8 фарзандни вояга етказган Ҳорунхон ҳожи домла ҳозирда турмуш ўртоғи билан 70дан ортиқ набира ва эваралари даврасида кексалик гаштини сурмоқдалар. Уларнинг 57 йилдан буён кечираётган аҳил ва тотув ҳаётларига кўпчилик ҳавас билан қарайди. Пенсия пулларини газета ва китоблар улашишга ва эҳтиёжманд оилаларни қўллашга сарфлайдилар.


5.1 сентябрдан нималар ўзгаради?

1 сентябрдан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» ахборот тизими жорий этилади. Унинг ёрдамида ижтимоий нафақаларни кўриб чиқиш ва тайинлаш жараёнлари онлайн-режимга ўтказилади. Йил якунига қадар тизим бутун мамлакат бўйлаб ишга туширилади.


6.Таниқли футболчи Одил Аҳмедов оиласи оғир жудоликка учради

Олимжон ака узоқ йиллар мобайнида “Наманган автотеххизмат” корхонасида самарали меҳнат қилди. Шу ташкилот тизимидан пенсияга чиққан. Турмуш ўртоғи билан тўрт ўғил, бир қизни тарбиялаб, эл-юрт хизматига камарбаста фарзандлар этиб вояга етказган эди.


7.Президент Фармони: Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилди

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 17 август куни "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонга имзо чекди.


8.Пенсия ва нафақа олувчилар учун муҳим хабар!

1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” ҳамда 2 ва 3 октябрь - шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни ҳисобланади. Шу боис фуқаролар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар маълум қилинади.


9.Давлат идораларида қатор ҳужжатларни талаб қилиш тўхтатилди

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат идоралари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан бир қатор маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди. Бунда тегишли ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.


10.Халқ қабулхоналари - халқимиз орасида

Таҳлиллар давомида шаҳар аҳолисидан давлат органлари ва ташкилотлари ҳодимларининг хатти-ҳаракатларининг норози бўлиб йўлланган мурожаатлар сони 2023 йилда 362 тани, 2022 йилда эса бу кўрсаткич 391 тани ташкил этгани кузатилиб, жорий йилда 29 тага камайгани аниқланган.


--> -->