Мақола топилди: 16 та

1."Барлос"да мудҳиш қотиллик: Суд раиси нима дейди?

25 ёшли йигитнинг жирканч жиноятга қўл ургани жамоатчиликни жиддий ташвишга соладиган ҳолат. У спиртли ичимлик дўконида тортишиб, бир кишини ўлдирди ва иккинчисига нисбатан суиқасд содир этса-ю бунга маҳалла-кўй, профилактика инспектори, жамоатчилик бефарқ қараса?


2.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


3."Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди?

Озодлик” сайтида номи келтирилган Шаҳноза Расулова ва Нигора Самиева, улар номидан “катта тадбирда гўё биз ногиронларга янги уй топширишдию, аслида эса эски уйга олиб келиб, тиқиб қўйишди” деган гапнинг ғирт бўҳтон эканини таъкидлашди.


4.Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми?

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.


5.Наманганда "қабристон машмашаси": Ҳокимлик нима дейди?

Наманган шаҳар ҳокимлиги 2010 йил 27 декабрда тасдиқланган “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига тўлақонли риоя этади. Ўтганлар руҳини шод этиш, марҳумларга эҳтиром кўрсатиш сингари миллий қадриятларимизга ҳамиша ҳурмат билан муносабатда бўлади.


6.Наманган вилоятининг собиқ прокурори беш йилга "кесилди"

Давлат хавфсизлиги хизматининг собиқ раиси бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳга қўзғатилган иш юзасидан икки ойдан зиёд давом этган ёпиқ суд мажлисида судланувчиларнинг, уч юздан ортиқ жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинди, дастлабки тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчиларнинг важлари текширилди.


7.Cайловларда овоз бериш тартибини биласизми?

22 декабрь, якшанба куни Ўзбекистонда вакиллик органларига бўладиган сайловларда қандай тарзда иштирок этиш лозимлиги борасида ҳуқуқий билимларимиз қай даражада? 


8.АХБОРОТ ХУРУЖИ ёхуд огоҳ бўлинг, ниқобли "чаён"

Террорчилар куч ишлатиш йўлига ўтишга гўёки мажбур бўлганликларини асослашга, террор ва қўпорувчилик ҳаракатларини маънавий ва ахлоқий жиҳатдан оқлашга интилишади. Бунда ўзларини «озодлик курашчилари», «пар­ти­занлар», «қаршилик кўрсатувчилар» деб атаган ҳолда тинчлик тарафдори қилиб кўрсатишга ва улар билан курашда ҳукумат тинч йўл билан ҳаракат қилиш лозимлигини асослашга интилиш кенг тар­қалган.


9.ҚЎЛГА ТУШГАН ҚОНУНБУЗАР "ТАДБИРКОР"ГА АЙЛАНАДИМИ? ёхуд 650 минг доллар билан ушланган қонунбузар ДХХни нега айбламоқда?

BBC каби нуфузли нашрнинг бундай бир томонлама баёнот асосида Ўзбекистонда тадбиркорларга ҳамда инвесторларга, хорижлик ишбилармонларга яратилаётган шароитларни шубҳа остига олувчи материал эълон қилиши ҳайрон қолдирди очиғи. Боз устига ўз хизмат ваколати доирасида қонунбузарликнинг олдини олиб, уни судга оширган ДХХга субъектив баёнот асосида қора чаплашга уринишни тушуниб бўлмайди.


10.Карантиндан қочишга уринган наманганлик шахс ушланди

Чет-эл сафаридан эндигина қайтган ёш йигит 21 март, шанба куни соат 15.30да белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан, карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга уринган. Жиноят кодексига кўра, шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.


11.Ўзбекистонда иккинчи хотинга рухсат тегдими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Давлат хизматлари агентлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ бўлимлари ваколати доирасида бўлгани боис расман муносабат билдирди.


12.Хайрулло Бозоров афв этилганлар билан бирма-бир учрашди

Президентимиз фармони билан афв этилган 113 нафар ҳамюртимиз сафида эканлигингизни ўзи жуда катта имконият. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш, билдирилган юксак ишончни оқлаш зарур. Бунинг учун ҳар қандай кўмак ва ёрдамга тайёрмиз. Мутасаддиларга бу борада зарур кўрсатмалар берилган, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.


13.Тил яраси битмайди

Ҳаётимизда хушмуомала, ширинсўз одамлар билан биргаликда сўзлашиш маданиятидан йироқ кимсалар ҳам учраб туради. Бу тоифадаги кишилар ўринсиз гап-сўзлари билан суҳбатдошининг дилига озор етказади. Шу ўринда халқимиз томонидан айтилган “Тиғ яраси битади, аммо тил яраси битмайди” деган мақолни эслашимиз ниҳоятда ўринли.


14.Наманганда ўтказилган оммавий сайёр қабуллар қандай натижалар берди?

Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳудуди аҳолиси қамраб олинган оммавий қабулларда 926 мурожаатчининг 942 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 378 таси жойида ҳал этилди, 203 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 361 та мурожаат назоратга олинди.


15.Тўйга таклифнома келди, борасизми?!

Айни кунларда қаерга кирманг, 24 октябрь, якшанба куни бўладиган Ўзбекистон Президентлигига сайлов мавзуси авжида. Мазкур ҳолат, албатта, яхши. Фуқароларнинг сиёсий хабардорлиги, шахсий позицияси анча ўсган. Лекин «Сайловга чиқмаймиз! Бизга нима қилиб берарди?» деган иддаолар ҳам қулоққа чалиниб қоляпти. Бу ҳам етмагандай, баъзилар ўзининг тор фикрини ўзгаларга ҳам юқтиряпти, онгини бузяпти, чалғитяпти.


--> -->