Мақола топилди: 11 та

1.Ёшлар кўпроқ телеграм каналларни кузатмоқдами?!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапиргани диққатимизни тортди. Унинг ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқиётгани, масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалаётгани ҳақидаги таъкидлари ўринли, албатта.


2.Тўйга тўёна билан: Наманганга электровоз келди

Поп – Наманган участкаси – умумий масофанинг 45 километри тўлиқ электрлаштирилиб, фойдаланишга топширилишида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самараси ўз ифодасини топди.


3.Хайрулло Бозоров фаол журналист ва блогерларни муносиб тақдирлади

“Шодиёна” мажмуасида Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган маданият, спорт, журналистика ва ёшлар ҳаётида 2019 йил якунларига бағишланган Янги йил шоу-карнавалида вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров бир қатор фаол журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари билан учрашди.


4.Ҳоким ёшлар билан учрашди: наманганлик 110 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.


5.Партия бонг уради: Наманганда болалар театрига эҳтиёж йўқми?

Болаликни фақатгина истироҳат боғида ўйинлардан ёки телевизордаги мултьфильмлардан иборат деб юрган жажжитойларга “Болалар театри” ташкил қилинса, вилоят маънавий олами яна олдинги ўринга силжиб оларди. Қачонгача болажонлар йилда атиги бир марта вилоят мусиқали драма театрига Қорбобо ва Қорқизни кўришганини эслаб, орзиқиб юришади?! Имконият, шароит етарли эҳтиёж ва талаб ундан-да кучли бўлиб турганда, мутасаддиларда қаршилик бўлмаса керак, фикримизча?!


6.Наманган вилояти ҳокимлиги коронавирус синовида бирдамликка чақиради

Аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида вилоятимиз туманларидан Наманган шаҳрига фақат коронавирус профилактикаси даврида ишлашга давом этаётган фуқароларгина келиб-кетишлари, қолган юртдошларимиз зарур бўлмаган ҳолларда уйларидан ташқарига чиқмасликлари ва зарурат билан кўчага чиққанда – ниқобда бўлишлари қатъий тавсия этилади.


7.Хайрулло Бозоров депутат ва ҳокимларни кескин танқид қилди

Президентимиз билдирган ишонч ва эътиборга муносиб фидойиликни намоён эта олмаяпмиз, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров. – Депутатларимизда, ҳокимлар, уларнинг ўринбосарларида ғоя, ташаббус, ғайрат етишмаяпти. Уйғонмасак, бундай мудроқ кайфият, руҳият билан давлатимиз раҳбари халқни рози қилиш борасида олдимизга қўяётган вазифаларни адо этиш, кўзлаган эзгу мақсадларимизга эришиш мушкул.


8.Тожикистоннинг энг яхши футболчиси "Навбаҳор" сафида!

1999 йилда туғилган Эҳсони Панчшанбе футболчилик фаолиятини 2016 йилда бошлаган. Ҳозиргача фақатгина “Истиқлол” жамоаси аъзоси бўлган 21 ёшли чарм тўп устаси тўрт карра Тожикистон чемпиони, уч мартадан шу мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Бундан икки йил аввал, 19 ёшида ўз юртида энг яхши футболчи деб топилган. 2018 йили Осиё чемпионатида сардор сифатида майдонга тушган.


9.Ташрифдан кейинги таҳлил: Наманганликлар даври келди

Наманган вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23 триллион 700 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бундай улкан рақамлар ортида, катта меҳнат, катта шижоат, катта масъулият ва натижаси ўлароқ катта марралар бизни кутиб турибди. Марра-ғалаба учун қадам боссак, қадамниям дадил боссак, бизга берилган ишончни оқлаган бўламиз.


10.Ҳар бир наманганликка ишонч ва руҳ берган ташриф

Кескин танқидга учраган Бунёдкор маҳалласида ерларни текислаш, электр тармоқлари тортиш, ободонлаштириш ишлари авжига чиқди. Узоқ йиллар давомида фойдаланишда бўлган чиқиндихона ёпиладиган, маҳалла фуқаролар йиғини идораси эса қайтадан қуриладиган бўлди. Энг асосийси, маҳалланинг кўп йиллик муаммоси -  тоза ичимлик суви келтирилади. 3 гектар жойда кичик саноат зонаси ташкил этиш, унда камида 10 та корхона очиш, 12 минг аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада минг киши ишли бўлиши кўзда тутилмоқда.


11.Шавкат Мирзиёв "Навбаҳор" ишқибозларини алоҳида эътироф этди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев Наманган вилояти сайловчилари билан “Юксалиш” массивида ўтказган учрашувида “Навбаҳор” жамоаси мухлислари, машҳур футболчимиз Одил Аҳмедов ҳақида фикр билдириб, Наманган шаҳрининг Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантириш таклифини берди.


--> -->