Мақола топилди: 8 та

1.Хушхабар: Наманган мактаблари республика рейтингида биринчи!

Қувонарлиси, ҳудудлар бўйича миллий рейтингда Хоразм ва Навоий каби ҳудудларни ортда қолдирган Наманган вилояти халқ таълими тизими фахрли биринчи ўринда эътироф этилди. “Топ-20 талик”ка эса вилоятнинг 4 та мактаби киритилди.


2.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


3.Ҳоким ёшлар билан учрашди: наманганлик 110 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.


4.1 сентябрдан нималар ўзгаради?

1 сентябрдан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» ахборот тизими жорий этилади. Унинг ёрдамида ижтимоий нафақаларни кўриб чиқиш ва тайинлаш жараёнлари онлайн-режимга ўтказилади. Йил якунига қадар тизим бутун мамлакат бўйлаб ишга туширилади.


5.Наманган журналистикаси улкан чиноридан айрилди

Наманган журналистикаси оғир жудоликка учради. Шафқатсиз ўлим бутун умрини матбуотга бағишлаган, миллий журналистика ривожига салмоқли ҳисса қўшган таниқли ижодкор, камтар ва фидойи инсон, меҳрибон Устоз Одилжон ҳожи Исматуллаевни 63 ёшида орамиздан олиб кетди. Устозимиз нафақа чиққанидан кейин ҳам ижоддан, инсонларга улму-маърифат улашишдан бир зум тўхтамадилар. Фейсбук ва Телеграм тармоқларида “Fotih.uz” канали орқали маънавий-маърифий, диний, ахлоқий-тарбиявий масалаларга оид фойдали маълумотлар билан кўпчиликни баҳраманд этиб келаётган эдилар.


6.Вазир Намангандаги таълим тизимини қандай баҳолади?

Вилоят (туман) ҳокими халқ таълими бошқармаси (бўлими) раҳбарини ҳафтасига камида бир маротаба қабул қилиб, муаммоларини ечишда ёрдам берса, албатта, ўша ҳудудда таълим йўналишида ривожланиш бўлади. Ҳоким томонидан эътибор берилмаса ёки вилоят (туман) халқ таълими раҳбари муаммоларни тўғри таҳлил қилиб ҳокимга тушунтира билмаса, жойларда ижобий ўзгариш бўлиши жуда қийин.


7.Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади

Cизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!


8.Наманган мактабларида янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди

Наманган шаҳридаги 32-мактабдаги янги ўқув йили сабоқлари “Мустақиллик дарси” билан бошланди. Мактаб директори ва тарғиботчиси 7-“а” синф ўқувчилари учун муаллим Тўланбой Ҳуркиновнинг дарс жараёнини кузатдилар. Илм даргоҳига илк қадамини қўйган 84 нафар 1-синф ўқувчиларига 12 хил 12 хил турдаги ўқув қуроллари ва дарскликлардан иборат Президент совғалари топширилди.


--> -->