Мақола топилди: 14 та

1.МИБ раҳбарининг сайёр қабули Наманганда қандай ўтди?

Сайёр қабулда Сирдарё вилоятида жойлашган "Меридиан Ҳамкор савдо" фирмасидан 91 миллион қарздорликни ундириш юзачидан мурожаат йўлладим, - дейди Акмалжон Муқимов. - Мурожаатим Бюро директори томонидан тингланиб, ижобий ҳал этилиши юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди, ижроси алоҳида назоратга олинди.


2.МИБнинг Чортоқда сайёр қабули: 345 миллион сўм қарздорлик муаммоси ҳал этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажубрий ижро бюроси директорининг ўринбосари Содиқжон Бердиалиев  Чортоқ туманида вилоят аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.


3."Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди?

“Озодлик” сайтида номи келтирилган Шаҳноза Расулова ва Нигора Самиева, улар номидан “катта тадбирда гўё биз ногиронларга янги уй топширишдию, аслида эса эски уйга олиб келиб, тиқиб қўйишди” деган гапнинг ғирт бўҳтон эканини таъкидлашди.


4.Учқўрғонда МИБ сайёр қабули: фуқаронинг 40 миллион сўм ҳақи ундириб берилади

Бу масала Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабиржоновнинг Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабул давомида қисқа муддат ичида ечим топилиши бўйича алоҳида назоратга олинди.


5."Namanganliklar" зиддиятга дуч келди: МИБ видеолавҳага нима дейди?

Видеода МИБ Наманган шаҳар бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятига аралашгани, у ҳам етмагандек таъминотчи корхоналар ходимларини ўғирликда айлаб, турли хил куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлангани баён этилган.


6.Ҳоким Наманганда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммоларни тан олди

Тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмагани, жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари томонидан иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишига етарли эътибор берилмаяпти. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хомашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришдаги сансалорлик давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди.


7.Наманган вилояти прокуратураси: халқ билан очиқ мулоқот таъминланади (ми?)

Илгари давлатнинг “қораловчи” функциясини бажаришгина чекланган прокуратура бугун фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини қўриқлайдиган идорага, яъни “халқ прокуратураси”га айланишга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Наманганда прокуратура органлари фаолиятининг 2019 йил ўтган ўн ойида 8 минг 617 кишининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Теширув ва тергов ишлари давомида фуқароларга етказилган 25 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд миқдордаги зарарлар ундириб берилди.


8.МИБ: Масъулиятсиз оталар қамоққа олинди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида сайёр суд ташкил этилди. Унда вояга етмаган фарзандлари учун алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.


9.Наманган МИБ: Уч йилда 1 триллион 691 миллиард

МИБни ташкил этилиши, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштиришда муҳим омил бўлди. Биргина, бу борада амалга оширилган ишларни Наманган вилояти мисолида таҳлил этадиган бўлсак, ўтган уч йил ичида энергия ресурслари соҳасида 1 трлн. 691 млрд. сўм маблағ ундиришга эришилди.


10.Эҳтиёт бўлинг: Қовун пашшаси - ҳосил кушандаси

Қовун пашшаси 2000 йилдан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида илк бор Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аниқланди. Бугунги кунда бу зараркунанда барча вилоятларда учраб, личинкаси асосан қовунни ва кам миқдорда тарвуз, ошқовоқларга сезиларли зарар етказмоқда.


11.МИБ ўз вазифасини эплолмадими? Бюро изоҳ берди

Эсингизда бўлса, бундан 3-4 йил аввал ҳам коммунал хизматларнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида идораларга пул тўлардик. Айниқса, дам олиш кунлари гоҳ электр, гоҳ газ идорасидан ё бўлмасам сувга, чиқиндига пул сўраб бирин-кетин эшик тақиллатиб келишлар ҳам ҳали кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бундан уч йил бурун Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг ташкил этилиши билан ана шу тўловларнинг ҳаммаси битта жойга жамланди.


12.МИБ: Қидирувдаги норинлик ота топилиб, ундан миллионлаб алимент ундирилди

Алимент маблағини ўз вақтида тўламай келган қарздор юзасидан давлат ижрочиси томонидан тегишли ташкилотларга яшаш манзили ва ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар юзасидан сўровномалар юборилади. Олинган жавоб хатларига биноан қарздорнинг яшаш манзили аниқланади. Бироқ...


13.МИБ Наманган шаҳрида ўзини ёқиб юборган аёл воқеасига изоҳ берди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида бўлиб ўтган брифинг шу йил 29 сентябрь кунги ижро ҳаракатлари давомида Наманган шаҳридаги Истиқбол маҳалласидаги яшаш хонадони олдида марҳума Г. Д.нинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ масалаларга қаратилди.


14.МИБ Наманганда нималарга эриша олмоқда?

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган алимент ундирувига оид 24 мингдан ортиқ ҳужжатлар бўйича жорий йилнинг ўтган даврида 11,7 млрд. сўм қарздорликлар ундирилди. Иш билан банд бўлмаган 360 нафар алимент тўловчиларни ишга жойлаштиришга кўмаклашилди.


--> -->