Мақола топилди: 42 та

1.Давлат ҳисобидан "ҳотамтой"лик қимматга тушди

Жиноятлар орасида шундайлари бор, ваколатли лавозим, амал, вазифани бажара туриб, қандайдир муносабатлар, баъзан манфаатлар нуқтаи назаридан иқтисодий  нопокликка йўл қўйиш.


2.Давлат ҳисобидан "ҳотамтой"лик қимматга тушди

Жиноятлар орасида шундайлари бор, ваколатли лавозим, амал, вазифани бажара туриб, қандайдир муносабатлар, баъзан манфаатлар нуқтаи назаридан иқтисодий  нопокликка йўл қўйиш.


3.Сарҳисоб: Адлия бўлимлари ишончни оқлаяптими?

Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан шаҳар, туман адлия бўлимлари ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан “Open Justice” – “Очиқ адлия” тадбири ўтказилди.


4.Таваллуд кун муборак: Жасоратли журналист Раҳимжон Ирисов 60 ёшда!

Устозимизнинг "Наманган ҳақиқати", "Диёнат", "Халқ иродаси" маҳаллий нашрлари, “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози” газеталарининг Наманган вилояти бўйича мухбири сифатида чоп этилган ўткир танқидий, мулоҳазага чорловчи таҳлилий мақолалари кенг оммадаги муштарийларга манзур келган. Танқидий мақолаларидан кейин ўз ишига лоқайд ва лаганбардор айрим мутасаддилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, ҳатто жавобгарликка ҳам тортилган.


5."Қувватбахш" ичимликлар сотиш тақиқландими?

Бундай ичимликларни кўпроқ ёшларимиз истеъмол қилаётгани, энг ачинарлиси, улар орасида мактаб ўқувчилари сони ортиб бораётгани аниқланди. Натижаларга эътибор берадиган бўлсак, қувват берувчи ичимликларни татиб кўрган ўқувчилар 60 фоиз, уни “шунчаки қизиқиш учун” истеъмол қилганлар 35 фоизни ташкил этади.


6."Дамас"чиларга огоҳлантириш "сигнали": Тошдек оғир эмас, қушдек енгил бўлинг!

Лекин баъзи бир “Дамас”чилар борки, янгиқўрғонлик Шавкат Турғунов шундайлардан чиқиб қолди. Ўзига тегишли “Дамас” автомашинасида лицензиясиз ҳолда йўловчи ташиётгани аниқланди. Унга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида – 1 миллион 13 минг 650 сўм жарима жазоси берилди.


7.Попда ҳамшира адлия кўмагида ишга тикланди, бош врач эса...

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан туман тиббиёт бирлашмасининг 2019 йил 3 январдаги 3-сонли буйруғи бекор қилинди.


8.Чустда "Истеъмолчи кутубхонаси" қурилади

Туман ҳокими Баходир Охунов федерация ташаббусларини қўллаб қувватлашини ҳамда келгусида ҳам янги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.


9.ШОҲ МАШРАБГА ҲУРМАТИМИЗ ШУМИ...

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Машрабни адабиётшунос олим деб атаганини кимлардир сезди-сезмади. Катта хотира тадбирига томошабинлар номига чақирилгандай. Иқтидорли ёшлар, ҳақиқий машрабона ижодкорлар йўқ ҳисоби. Маҳзун таралган қўшиққа қўшилиб, «Аллома Машрабга муносабат шуми?!» дея йиғлагинг келади...


10.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


11."Хатоим менга сабоқ бўлди, энди..." ёхуд тадбиркор қаерда адашган эди?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига мувофиқ 30 кунлик муддатда ўз камчиликларини бартараф этган 17 нафар хўжалик юритувчи субъектининг масъуллари жавобгарликдан озод қилинди. Наманган туманида яшовчи, тадбиркор Фарида Пўлатова ана шуларнинг бири.


12.Алиментдан бўйин товлаган "ота" қамоққа "йўл" олди

Бебош ота суд қарори билан қамалди. "Турма"дан чиққач ундан боласининг моддий таъминати учун 5 миллион 64 минг 400 сўм миқдоридаги маблағни ундириш чоралари кўрилади.


13.Чустлик фермернинг бошини ким эгди?

Эл ризқига чанг солиш қандай кўринишда бўлмасин қораланади. Дейлик электр энергиясида ўғринча, яширин фойдаланиш. Яна денг айбдор фермер хўжалиги раҳбари бўлса...


14.ИИБ ходимини ҳақоратлаган "учар"лар ушланди

“Шерюрак” ҳайдовчилар ички ишлар ходимини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилишади ва ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармай жуфтакни ростлаб жўнаб кетишади.


15.МАСТЛИК КАСОФАТИ ёхуд "Дамас"чининг қалтис хатоси

Лекин, у маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда текширувдан ўтказилишидан бўйин товлади. “Ғишт қолипдан кўчганда эса...”


--> -->