Мақола топилди: 6 та

1.Хайрулло Бозоров фаол журналист ва блогерларни муносиб тақдирлади

“Шодиёна” мажмуасида Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган маданият, спорт, журналистика ва ёшлар ҳаётида 2019 йил якунларига бағишланган Янги йил шоу-карнавалида вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров бир қатор фаол журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари билан учрашди.


2.Ҳоким НамМТИ талабалари билан учрашди: Олий таълимга қамров кучайтирилади

Наманган муҳандислик-технология институти мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” доирасида Косонсой тумани ҳокими Баходир Юсуповнинг туманда истиқомат қилаётган талаба-ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ёшлар билан бундай амалий ва мазмунли мулоқотлар ёшларни аъло баҳоларга ўқиб, ҳамиша фаол бўлиш ва элу юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшашга, жамиятнинг илғор қатламлари қаторидан ўрин эгаллаш сари ундайди.


3.Наманганлик теннисчи ва дуторчи қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 4 мартдаги қарорига биноан ўзининг иқтидори ва ибратли фаолияти билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, турли соҳа ва тармоқларда қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқараётган, ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган 28 нафар фаол қиз муносиб рағбатлантирилиб, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.


4.Косонсойлик тадбиркорларда ташаббус уйғониши керак

Туман ҳокими Баходир Юсуповнинг қайд этишича, Косонсой вилоят аҳолисининг 8 фоизини ташкил этган ҳолда, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда жудаям паст - атиги 3,6 фоиз кўрсаткичга эга. Косонсойликлар сўнгги кунларда бўлаётган ижобий саъй-ҳаракатлардан руҳланиб, янгича ёндашувда иш ташкил этиши даркор. Бунинг учун тумандаги тадбиркорларда улкан салоҳият мужассам.


5.Наманганда ўтказилган оммавий сайёр қабуллар қандай натижалар берди?

Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳудуди аҳолиси қамраб олинган оммавий қабулларда 926 мурожаатчининг 942 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 378 таси жойида ҳал этилди, 203 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 361 та мурожаат назоратга олинди.


6.Косонсойда 11 миллиардга қандай муаммолар ҳал этилди?

Республика ишчи гуруҳининг Наманган вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг оғир ҳудуд ҳисобланган Косонсой туманидаги фаолияти давомида “Оққўрғон тажрибаси” асосида 59 та маҳаллада уйма-уй, хонадонма-хонадон юрилиб, аниқланган ҳар бир масалага ечим изланди.


--> -->