Мақола топилди: 10 та

1.Президент ташрифига ҳамоҳанг: Наманган Беларуснинг Витебск вилояти билан ҳамкорлик қилади

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Беларусь ҳудудлараро форумида Наманган вилояти ҳамда Беларуснинг Витебск вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик келишуви имзоланди.


2.Тўйга тўёна билан: Наманганга электровоз келди

Поп – Наманган участкаси – умумий масофанинг 45 километри тўлиқ электрлаштирилиб, фойдаланишга топширилишида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самараси ўз ифодасини топди.


3.Президент фидойи ўқитувчи мураббийларни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонини имзолади. Давлат мукофотларига муносиб кўрилганлар орасида ўз соҳасида узоқ йиллар ҳалол меҳнат қилган, ёш авдод таълим-тарбиясига улкан ҳисса қўшиб келаётган наманганлик фидойи ўқитувчи мураббийлар ҳам эътироф этилди.


4.Наманганлик Аюбхон Камолов Ҳукуматда масъул лавозимга тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Аюбхон Орифжонович Камолов Ҳукуматнинг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш котибиятини бошқаради.


5.Наманган вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимлигида муҳим кадр тайинлови амалга оширилди. Вилоят раҳбари Хайрулло Бозоровнинг 2020 йил 4 июндаги қарорига асосан Толиб Маҳмуджонович Юсупов Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.


6.Тўрақўрғондаги машҳур узумзорлар довруғи тикланади

Ҳар бир соҳада тартиб-қоида бўлиши зарур. Ҳудудларимиздаги янги ташаббуслардан хабар топиб хурсанд бўлдик. Телевизорда бошқа мамлакатларда ердан фойдаланишдаги омилкорликни кўриб, улардан минг карра унумдор тупроғимизнинг умри беҳудага ўтаётганидан ҳайрон қолардим. Мана, бизда томорқаларда йилига 4 мартагача ҳосил олиняпти. Одамларимиз ҳам шундай ишлаш ва яшашни  ўрганишлари керак.


7.Шавкат Мирзиёев: Мактабларни очишимиз керак

Икки йил дегани, биз ўрганишимиз керак шунга. Йиғилмаслик керак. Туғилган кун, тўйлар, ҳаммаси бўлади, Худо хоҳласа. Мустақилликни ҳам уйда ўтказамиз, бошқа илож йўқ. Мактабларни очишимиз керак. Қандай очамиз? Набираларимиз бор, боламиз бор. Қандай уларни жўнатамиз?


8.Шавкат Абдураззоқовга ташқи меҳнат миграцияси бўйича ёрдамчи тайинланди

Ёқубжон Камолов 1975 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йили Наманган саноат-технология институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Наманган вилояти статистика бошқармасида иқтисодчи вазифасидан бошлаган.


9.Уйчи туманининг собиқ ҳокими янги лавозимда иш бошлади

Муҳаммадаюбхўжа Пўлатович Апақов 1968 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йили Тошкент молия институтини, 2004 йили Наманган Давлат университетини, 2008 йили эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи, ҳуқуқшунос.


10.Наманганлик спортчилар МДҲ ўйинларида медалларга сазовор бўлди

Татаристоннинг Қозон (Россия) шаҳрида ташкил этилган биринчи МДҲ ўйинларида Наманган вилоятидан беш нафар спортчи иштирок этиб, улардан тўрт нафари медалларни қўлга киритиб, ғолиб-совриндорлар сафига кирди.


--> -->