Мақола топилди: 36 та

1.Поп туманидаги қамоқхонада бепул тўгараклар очилади

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси 6-сонли жазони ижро этиш колониясида рус тили, пайвандлаш, электроника ва электротехника каби йўналишларда тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.


2.Поп туманидаги қамоқхонада бепул тўгараклар очилади

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси 6-сонли жазони ижро этиш колониясида рус тили, пайвандлаш, электроника ва электротехника каби йўналишларда тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.


3.Дўппини соғинганлар учун ажойиб танлов!

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши томонидан #дўппичелленж танлови ўтказилади.


4.Ёшлар иттифоқи раиси ўқиган мактабига китоблар совға қилди

Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси Абдулазиз Мўминов ўзи ўқиган 5-мактабига жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини тақдим этди.


5.Президент ташаббуси амалда: Наманганда "Библиобус" ўз фаолиятини бошлади

120 миллион сўмга харид қилинган янги автобус 25 миллион сўм маблағ эвазига жиҳозланиб, кўчма халқ авто кутубхонасига мослаштирилди, у 200 хил номдаги мингдан зиёд бадиий китоблар, сиёсий, ўқув адабиётлари билан таъминланди.


6.Ёшлар иттифоқи ходими Экологик партияда девон раҳбари бўлди

Эътироф этиш жоиз, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва тайёрлаш масаласида давлатимиз раҳбари айтганларидек, “социал лифт” вазифасини ўтамоқда. Бу борада салоҳиятли ва фидойи ёшлар ташкилот имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, масъулиятли вазифаларга тайинланаётгани қувонарли, албатта.


7.Наманган бўйлаб "шараф лентаси" тарқатилди

Кўча бўйлаб сайрга чиққан юртдошларимиз, туристлар кўксига Ўзбекистон давлат байроғи тасвири туширилган, Ватан ҳимоячиларининг шарафли қаҳрамонликларини ўзида ифодалаган ленталар тақиб қўйилди.


8."Ёшлар кубоги" кимга насиб қилди?

Косонсойдаги турнир Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишдек эзгу мақсадни амалга оширишга қаратилди.


9.Инсон хотираси азиз, қадри юксак: Наманганда байрам қандай ўтди?

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси саналади. Мана шу эзгу фазилатлар 9 май Хотира ва қадрлаш куни санаси муносабати билан янада ёрқин намоён бўлди. Дарвоқе, дунёда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Ана шундай ватанпарвар инсонларнинг 47 нафари Наманган вилоятида истиқомат қилмоқда.


10.Она тилимизни қачон қадрлашни ўрганамиз?

Қайтаётганда, бизнинг тайёранинг "дилбар келинлари" ҳам "Ассалому алайкум", "Хуш келибсиз" дея ўзбекча кутиб олишларини жуда истадим. Афсуски, улар хорижликлар тугул ўзимизникиларга ҳам одатдагидек "Здравствуйте!, Добро пожаловать" жумласини ишлатишди.


11.Беш ташаббус - беш имкон: Уйчида ёшлар форуми

Уйчида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси, туман ҳокимлиги ва Халқ демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Эзгу ғоядан-эзгу мақсад сари!” шиори остидаги “Беш ташаббус - беш имкон!” номли ёшлар форуми ўтказилди.


12.Биз ёнмасак, ким ёнар Ватан учун...

Она Ватанни севиш, унинг бир қарич тупроғини ҳам кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, юртимизга муносиб фарзанд бўлиш, жонажон Ўзбекистонимизнинг шону шавкатини янада ошириш, тараққиёти йўлида ўзини дахлдор ҳис этиш ҳар бир ёш учун қалб қўъри ва виждон амрига айланиши керак!


13."Барлос"да мудҳиш қотиллик: Суд раиси нима дейди?

25 ёшли йигитнинг жирканч жиноятга қўл ургани жамоатчиликни жиддий ташвишга соладиган ҳолат. У спиртли ичимлик дўконида тортишиб, бир кишини ўлдирди ва иккинчисига нисбатан суиқасд содир этса-ю бунга маҳалла-кўй, профилактика инспектори, жамоатчилик бефарқ қараса?


14.Чортоқда "Ҳоким ва ёшлар": Муаммолар ҳал бўлдими?

Учрашувда туман ҳокими Анвар Отахўжаев “Yoshlar - kelejagimiz” дастури асосида олиб борилаётган хайрли ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича сўз юритди. Ёшларнинг ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратилиб, ўз жойида ҳал этиш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар юклатилди. 


15.Наманганда "Ёшлар марафони": Ҳоким велосипедда!

Наманган шаҳридаги “Темирйўлчилар оромгоҳи”дан старт олган велоспортчилар “Уч фаввора” хиёбонигача 5 километр масофа бўйлаб ҳаракат қилишди. Унда шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, бир қатор давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, шу жумладан, иттифоқнинг вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Мўминовлар ҳам иштирок этдилар.


--> -->