Мақола топилди: 12 та

1.Ўқилган китоб – бойлик: бошқарма бошлиғи қадрдон мактабига борди

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Раҳимжон Ирисов ўзи таҳсил олган Учқўрғон туманидаги 8-мактабга борди.


2.Сарҳисоб: Адлия бўлимлари ишончни оқлаяптими?

Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан шаҳар, туман адлия бўлимлари ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан “Open Justice” – “Очиқ адлия” тадбири ўтказилди.


3.Таваллуд кун муборак: Жасоратли журналист Раҳимжон Ирисов 60 ёшда!

Устозимизнинг "Наманган ҳақиқати", "Диёнат", "Халқ иродаси" маҳаллий нашрлари, “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози” газеталарининг Наманган вилояти бўйича мухбири сифатида чоп этилган ўткир танқидий, мулоҳазага чорловчи таҳлилий мақолалари кенг оммадаги муштарийларга манзур келган. Танқидий мақолаларидан кейин ўз ишига лоқайд ва лаганбардор айрим мутасаддилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, ҳатто жавобгарликка ҳам тортилган.


4.Наманганда Халқаро Гул фестивали бошланди: Байрамни хорижий телеканаллар "онлайн" ёритмоқда!

Фестивални хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун бу йил дунёнинг турли давлатларидан 12 нафар журналист таклиф этилди. Хорижий журналистлар ўзлари фаолифят юритаётган оммавий ахборот воситалари орқали гул байрами тафсилотларини “онлайн” равишда мунтазам ёритиб бормоқдалар. Байрамдан репортажлар Туркиянинг “TRT” телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.


5."Энг улуғ, энг азиз": Наманганда фаол ижодкорлар тақдирланди

Наманган шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.


6.МЕН НИМА ДЕЙМАН, ҚЎБИЗИМ НИМА ДЕЙДИ? ёхуд ҳуқуқ ҳимоячиларининг иддаосига жавоб!

“Мерседес” русумли микроавтобусдан 6 киши тушиб келишди. Кечгача пахтазордагилар билан суҳбатлашишди. Дронда тасвирга олишди. Бирор одам ўтириб олса бошингиз оғрияптими, нечта болангиз бор, пахта теримига ким мажбур қиляпти, ота-онасига сув, чой келтирган ёки дала четида сигир боқаётган болаларни пахта теримида гумон қилишиб саволу сўроқларга тутишди. Нима, ўз хоҳишимиз билан ишлаб, пул топиб яшашга ҳаққимиз йўқми?!


7.Наманган вилояти прокуратураси: халқ билан очиқ мулоқот таъминланади (ми?)

Илгари давлатнинг “қораловчи” функциясини бажаришгина чекланган прокуратура бугун фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини қўриқлайдиган идорага, яъни “халқ прокуратураси”га айланишга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Наманганда прокуратура органлари фаолиятининг 2019 йил ўтган ўн ойида 8 минг 617 кишининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Теширув ва тергов ишлари давомида фуқароларга етказилган 25 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд миқдордаги зарарлар ундириб берилди.


8.Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Нималар ўзгарди? қандай наф беради?
Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.

9.МАШРАБИ МЎЪТАБАР ЎЗУМ...

Улуғ шоир, ҳамюртимиз Бобораҳим Машраб шеърияти ўта халқчил ва оммага яқинлиги билан эъзозланади, севиб хиргойи қилинади. Бу оташзабон шоир ижодини тадқиқ этишда жонбозлик кўрсатаётганларнинг пешқадам вакили Мўмин Ҳошимхоновдир. Ҳозиргача ҳамюртимиз ҳаёти ва ижодига доир 15 га яқин йирик китоблар яратди. Хусусан, жиззахлик олим Машраб ҳаёти, фаолияти, ижоди бўйича фундаментал (заминий) тадқиқотлар олиб бориб олтита монография ва иккита ўқув –услубий қўлланма яратган. 


10.Наманганда Уюшма раиси ўзгарди

Носиржон Деҳқонов 1963 йил 18 февралда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1984 йилда Тошкент Давлат маданият институтининг Намангандаги комплекс факультетини тамомлаган. Мутахассилиги: методист-библиограф. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


11.Наманган вилояти ахборот соҳасига янги раҳбар тайинланди

Алибек Алишерович Эргашев 1985 йил 29 июль куни Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2009 йили Тошкент Давлат жаҳон тиллар университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Мутахассислиги журналист. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси. Оилали, икки нафар фарзанди бор.


12."Энг улуғ, энг азиз" танловида кимлар ғолиб бўлди?

Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. Бу йилги танловга “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган 60дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди.


--> -->