Мақола топилди: 12 та

1.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


2."Навбаҳор" янги бош мураббийни таништирди

Деян Журжевич 1967 йилда Юговславия (Ҳозирги Сербия)да туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сербиялик мутахассис Ўзбекистонга бегона эмас. У 2011-2012 йилларда “Пахтакор”да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоасида техник директор лавозимида иш олиб борган.


3.Сайловлар яқин: "Миллий тикланиш" партияси синовларга тайёрми?

Сайловларда муносиб ўринларга эга бўлиш, халқимизнинг ишончи ва меҳр-муҳаббатини қозониш учун уларни баландпарвоз гаплар ва қуруқ ваъдалар билан эмас, балки ҳозирданоқ амалий ишларимиз орқали рози қилишимиз муҳим аҳамият касб этади.


4.Ваъда ижроси билан гўзал: вилоят ҳокими ёшларга автобус совға қилди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Наманган давлат университети талабаси Мирзаозод Мирзанеъматовнинг мурожжатидан кейин Хайрулло Бозоров Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига автобус совға қилишни ваъда қилганди. “Ваъда ижроси билан гўзал”, деганларидек бу эзгу иш қисқа фурсатда бажарилди.


5.Наманганда абитуриентлар номидан тестга кирган уч талаба қўлга тушди

Фуқаро А.К.Д. “мижоз” абитуриентларни 3 минг 500 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. “Калла” бўлишга сўз берган “учар” талабаларга уларга бириктирилган “мижоз” шартнома асосида ўқишга кирса 800 АҚШ доллари, “грант”га кирадиган бўлса 1 минг 200 АҚШ доллари беришини айтади.


6.Наманганда Туркиянинг "Зираат" банки филиали очилади

Элчи жаноблари Хайрулло Бозоровга “Сиз ҳоким сифатида яна нималарни ваъда қиласиз?” деб юзланди. Вилоят раҳбари эса: “Турк сармоядорлари Наманганда ўзларини уйларидагидек ҳис қилишлари учун вилоят ҳокимлиги томонидан барча шароитни яратишга тайёрмиз”, дея жавоб қайтарди.


7.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


8."Миллий тикланиш" сайлов арафасида ғалвирни сувдан кўтарди

Бугун юртимизда бир нечта сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатаётгани жамиятда соғлом рақобатни вужудга келтириб, уларни чинакамига курашга чорламоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бу жараёнда фаол иштирок этиб, эл назарида бўлишга, чин маънода халқ ишонган партияга айланишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бунга эришиш учун аввало, партия давр шиддатига ва бугунги кун талабига мос ҳолда иш олиб бориши керак.


9.Алишер Усмонов Ўзбекистонга яна 5 миллион доллар пул юборди

Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Усмоновга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдириб, миллиардер коронавирус вакцинаси топилса, уни Ўзбекистонга олиб келишга ваъда берганини маълум қилганди.


10.Хайрулло Бозоров афв этилганлар билан бирма-бир учрашди

Президентимиз фармони билан афв этилган 113 нафар ҳамюртимиз сафида эканлигингизни ўзи жуда катта имконият. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш, билдирилган юксак ишончни оқлаш зарур. Бунинг учун ҳар қандай кўмак ва ёрдамга тайёрмиз. Мутасаддиларга бу борада зарур кўрсатмалар берилган, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.


11.Ҳокимларни депутатликка сайланишига чек қўйиш керак

Афсуски, яккаҳокимликка ўрганган ва жамоатчилик назоратини, танқидини қабул қилолмайдиган ҳокимлар томонидан Кенгашнинг эркин фаолият юритишига ва депутатларнинг бемалол фикр билдириш имконияти иложи борича чекланади. Ўз-ўзидан депутатлар ҳам сен менга тегма, мен сенга тегмайман муҳитига мослашиб қолади.


12.Наманганда ўтказилган оммавий сайёр қабуллар қандай натижалар берди?

Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳудуди аҳолиси қамраб олинган оммавий қабулларда 926 мурожаатчининг 942 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 378 таси жойида ҳал этилди, 203 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 361 та мурожаат назоратга олинди.


--> -->