Мақола топилди: 19 та

1.ДХХ Наманганда қўшни давлатга 1,5 миллион доллар олиб ўтилишига чек қўйди

Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида жами 1 млн. 558 минг 798 АҚШ долларининг ноқонуний тарзда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишининг олди олинди.


2.Сайёр қабуллар: Одамлар давлатдан розими?

Шу йилнинг 1 майига қадар Президент Администрацияси, Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Марказий Банк ҳамда давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларда сайёр қабуллари  ўтказилмоқда.


3."Дамас"чиларга огоҳлантириш "сигнали": Тошдек оғир эмас, қушдек енгил бўлинг!

Лекин баъзи бир “Дамас”чилар борки, янгиқўрғонлик Шавкат Турғунов шундайлардан чиқиб қолди. Ўзига тегишли “Дамас” автомашинасида лицензиясиз ҳолда йўловчи ташиётгани аниқланди. Унга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида – 1 миллион 13 минг 650 сўм жарима жазоси берилди.


4.Йирик "контрабанда" тўхтатилди: "Лабо"да нималар бор эди?

Ўтказилган тезкор тадбирда, “Нанай-Наманган” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А. Ш бошқарувидаги “Labo” русумли юк автомашинаси тезкор кузатувга олиниб, Янгиқўрғон туманида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.


5.ИИБ ходимини ҳақоратлаган "учар"лар ушланди

“Шерюрак” ҳайдовчилар ички ишлар ходимини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилишади ва ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармай жуфтакни ростлаб жўнаб кетишади.


6."Чорсу" бозорининг катта ҳудуди ёниб кетди

Ҳодиса шу йил 21 июль, якшанба куни соат 01:38 да юз берганлиги айтилмоқда. Ёнғинни ўчириш бўлинмалари воқеа жойига ўз вақтида етиб боришган.  


7.Чустлик ҳайдовчини тунда маст юришга нима мажбур қилди?

Абдумавлон ярим тунда ғирт маст ҳолда “Нексия” автомобилини бошқариб кетаётганда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари эътиборини тортди. Автомашина тўхтатилганда ҳайдовчининг маст экани аён бўлди.


8.Наманганда тиббий хизмат: Лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик қачонгача давом этади?

Дўхтирларимиз ўз виждонларини ишга солиб, бошқарма бошлиғи Солижон Мўминовнинг ёнига қачон кирадилар? Таассуфки, бугунги кунда вилоятда соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларига муаммолар бўйича халқимизнинг саволлари кўп! Аммо бунга бериладиган амалий жавоблар эса...


9.Контрабандага йўл йўқ: 216 миллион сўмлик сифатсиз дори воситалари тўхтатилди

Юртимиз тинчлиги ва хафсизлиги, фуқароларнинг осойишта ва фаровон ҳаёти учун масъул ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан аҳоли саломатлигига раҳна солувчи, сифати кафолатланмаган дори-дармон воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кириш ҳолатларига қарши самарали кураш чора-тадбирлари кўрилмоқда.


10."Уч илдиз" операцияси: ДХХ Учқўрғонда йирик миқдордаги оғуни фош этди

“Қорадори” кенг қамровли тадбири эди. У Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилди. Йўл четига тўхтатилган “Спарк” автомашинаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирала бошланди. Автомобиль эгаси Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи Жамол Тожибоев кўзлари жовдираб, ўзини ҳар куйга солишга ҳаракат қилар эди. Аммо...


11.Хайрулло Бозоров Сенат олдида ҳисоб берди

Наманганда аҳолининг сув таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда. Аҳолининг 37,8 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Мавжуд 508 та сув олиш иншооти қувватининг атиги 46 фоизидан фойдаланилмоқда, сув қудуқларининг 13 фоизи таъмирталаб, 8 фоизи яроқсиз ҳолга келган. Маҳаллий ҳокимликларнинг мелиоратив ишлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ ташаббуслари масъул вазирликлар ва идоралар томонидан батафсил ўрганилмаяти.


12.Ватанга садоқат сўзларда эмас, фидойи меҳнатда аксини топади

Бугун – Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси, халқ депутатлари вилот Кенгаши депутати, “Миллий тикланиш” партияси фаоли Аҳмаджон Мусохонович Аълохўжаев туғилган кун. У қутлуғ 50 ёшини яқинлари даврасида нишонламоқда.


13.Қамчиқ довонидаги мудҳиш "авария" уч кишини ҳаётдан олиб кетди

63 ёшли А. Р. бошқарувида бўлган “Sams” русумли юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолиши оқибатида шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А. Ғ. бошқарувидаги “Isuzu” юк машинаси ва 26 ёшли Н. Р. бошқарувидаги иккинчи “Isuzu” юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг ёнғин юзага келган.


14.Наманган шаҳрида фожиа: икки яшар гўдак "Зил" тагида қолиб кетди

Ҳурматли ота-оналар! Вояга етмаган фарзандларингизга асло бепарво бўлманг! Ахир, бу мурғак ёшдаги болалар автомашинанинг хавфини тушунмайди. Улар сизнинг лоқайдлигингиз қурбони бўлишига йўл қўйманг!


15.Автомашина олмоқчи бўлган янгиқўрғонлик фуқаро катта пулга "чув тушди"

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувоқилаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иш қўзғатилган.


--> -->