Мақола топилди: 14 та

1."Барлос"да мудҳиш қотиллик: Суд раиси нима дейди?

25 ёшли йигитнинг жирканч жиноятга қўл ургани жамоатчиликни жиддий ташвишга соладиган ҳолат. У спиртли ичимлик дўконида тортишиб, бир кишини ўлдирди ва иккинчисига нисбатан суиқасд содир этса-ю бунга маҳалла-кўй, профилактика инспектори, жамоатчилик бефарқ қараса?


2.ИИБ ходимини ҳақоратлаган "учар"лар ушланди

“Шерюрак” ҳайдовчилар ички ишлар ходимини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилишади ва ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармай жуфтакни ростлаб жўнаб кетишади.


3.Президент қарори амалда: Попда парашют спорти секцияси очилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп тумани ўқув-спорт техника клуби қошида вилоятдаги илк парашют спорт секцияси иш бошлади.


4."Чорсу" бозорининг катта ҳудуди ёниб кетди

Ҳодиса шу йил 21 июль, якшанба куни соат 01:38 да юз берганлиги айтилмоқда. Ёнғинни ўчириш бўлинмалари воқеа жойига ўз вақтида етиб боришган.  


5.Шу куннинг мавзуси: Мажбурий меҳнатга қандай жазо бор?

Ижтимоий тармоқлар ва етакчи интернет сайтларида вилоятимизнинг Косонсой ва Чуст туманларида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги билан боғлиқ хабарлар ёритилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.


6.Жаҳон банки НамМТИ лойиҳасига 80 минг доллар ажратди

Наманган муҳандислик-технология институтининг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.


7.МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИНИ ЎТАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва ушбу қонун талабларига риоя этилган ҳолда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш чоғида эркакларнинг аёллардан алоҳида жойлаштирилиши таъминланиши шарт.

8.Ўзбекистонда янги профессионал таълим қандай ташкил этилади?

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига жаҳоннинг 130 дан ортиқ давлатда амал қиладиган Миллий малака тизими жорий этилмаганлиги ҳамда кичик мутахассис кадрлар тайёрлаб келинаётган таълим дастурлари ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан қабул қилинган “Таълимнинг Халқаро стандартлари”га мос келмаслиги сабабли тайёрлаган маҳаллий кадрларимиз халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига тўсқинлик қиларди.


9.Наманганда банк ходимини сўккан орган ходими ишдан ҳайдалди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги маҳаллаларда пенсионерларга пенсия пулларини тарқатган, коронавирусга чалинган, дея иддао қилинган Халқ банки кассирини сўккан орган масъул ходимининг видео-лавҳаси халқимизнинг ҳақли эътирозлари, кенг мунозараларига сабаб бўлди.


10.Хайрулло Бозоров афв этилганлар билан бирма-бир учрашди

Президентимиз фармони билан афв этилган 113 нафар ҳамюртимиз сафида эканлигингизни ўзи жуда катта имконият. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш, билдирилган юксак ишончни оқлаш зарур. Бунинг учун ҳар қандай кўмак ва ёрдамга тайёрмиз. Мутасаддиларга бу борада зарур кўрсатмалар берилган, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.


11.Наманганда ўтказилган оммавий сайёр қабуллар қандай натижалар берди?

Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳудуди аҳолиси қамраб олинган оммавий қабулларда 926 мурожаатчининг 942 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 378 таси жойида ҳал этилди, 203 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 361 та мурожаат назоратга олинди.


12.Наманганда умумхалқ ҳашарида 1 миллионга яқин киши иштирок этди
Ҳашар давомида 1 603 гектардаги майдонлар ободонлаштирилди, 762 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди. 461 километр бўйлаб ариқ ва лотоклар тозаланди, 672 та қабристон ва 30 та муқаддас зиёратгоҳ обод қилинди. 804 144 дона дарахт ва кўчатларга шакл берилиб, оқлаш ишлари бажарилди. Эҳтиёжманд 1 191 та оиланинг 25 932 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 1 211 та хонадон, 393 нафар ногиронлиги бор ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.

13.Каъбага муҳаббат мўъжизаси

Оппоқ мармар тошли саҳнда, устига қора заррин мато қопланган чорбурчак бинонинг олтиндек нур таратувчи эшиклари қаршисида тиз чўкканча Оллоҳга илтижо қилардим. Ҳали мен таниб улгирмай, кўкрак сутига тўймай бевақт оламдан ўтган онам, охирги йўлга кузата олмаганим – отам, менга меҳр бериб боққан марҳум энам, бобомга жаннатдан жой, гуноҳларимга кечирим сўрадим. Ичимдан отилиб чиққан дард кўз ёшим бўлиб оқарди…


14.Наманган – Хитой: олий таълимдаги ҳамкорлик қандай самара бермоқда?

Хитой Халқ Республикаси билан икки тарафлама олийгоҳлар ўртасида изчил ҳамкорлик йўлга қўйилди. Биргина, Наманган муҳандислик-технология институти томонидан Хитойнинг Вухан, Донхуа, Зежианг фан ва технологиялар университети, Ланжоу кимё-физика институти, Шинжиан кимё технологиялар институтлари билан изчил алоқалар ўрнатилди.


--> -->