Мақола топилди: 5 та

1.Вилоят секторлари раҳбарлари сайёр қабул ўтказади!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган олижаноб ғоя бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ёрқин ифодасини топмоқда.


2.Ҳоким сайёр қабулидан одамларнинг кўнгли тўлдими?

- Вилоят ҳокимига каттакон раҳмат, - дея гап бошлади қабулдан чиқиб келган уйчилик Умиджон Қирғизов. – Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг транспорт факультетини тамомлаганимдан кейин, икки йилча иш тополмай юрдим. Сайёр қабул натижасида мен вилоят бандлик бошқармасига масъул вазифада иш бошлаш учун ариза ёздим. Насиб этса, катта карьерамни бошлайман.


3.МИБ раҳбарининг сайёр қабули Наманганда қандай ўтди?

Сайёр қабулда Сирдарё вилоятида жойлашган "Меридиан Ҳамкор савдо" фирмасидан 91 миллион қарздорликни ундириш юзачидан мурожаат йўлладим, - дейди Акмалжон Муқимов. - Мурожаатим Бюро директори томонидан тингланиб, ижобий ҳал этилиши юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди, ижроси алоҳида назоратга олинди.


4.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


5.Одил Аҳмедов ҳоким қабулида нималарни муҳокама қилди?

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Хитойнинг “Тянжин Теда” клуби аъзоси Одил Аҳмедов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Шавкат Абдураззоқовнинг қабулида бўлди.


--> -->