Мақола топилди: 10 та

1."Адолат" кубогида кимлар ғолиб бўлди?

Тўрақўрғон тумани шарафини ҳимоя қилган ёш курашчиларнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритганлигига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Амалда эса бироз бошқача бўлди, яъни тўрақўрғонликларнинг рақиблари ҳам ўзларининг анойи эмасликларини кўрсатдилар.


2."Ёшлар кубоги" кимга насиб қилди?

Косонсойдаги турнир Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишдек эзгу мақсадни амалга оширишга қаратилди.


3.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


4.Наманганлик велоспортчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Қитъамиз биринчилиги иштирокчилар учун ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжумани – 2020 йили Токиода бошланадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан муҳим аҳамият касб этарди. Айни шу сабабли ҳам Осиёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар ўртасида ҳар бир йўналишда кечган пойгалар қизғин рақобат тусида кечди.


5."Ватанпарвар" ташкилоти Наманганда нималарга эриша олди?

Эришилаётган ютуқларда тизимнинг моддий техника базасини давр талаби даражасида мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этаяпти. Шу йилнинг ўзида ўқув спорт техника клублари моддий техника базаси 12 та картинг техникаси, 24 та спорт мотоцикли, 10 велосипед билан тўлдирилди. Автомобиль саройлари ўзимизнинг машиналар билан бойитиб борилмоқда. Шу йилнинг ўзида сотиб олинган “Нексия”, “Матиз”, “Дамас”, “Спарк” каби 26 та автомобилдан ҳозир ўқув-амалий машғулотларда унумли фойдаланилмоқда.


6.Косонсойда халқаро мототрасса барпо этилмоқда

Косонсойдаги Шоҳсафед даҳасидаги мазкур замонавий мототрасса қурилиши шу йил март ойида якунига етади. Янги спорт иншоотида Наврўз умумхалқ байрами арафасида мотоцикл пойгаси бўйича Наманган вилояти ҳокими кубоги учун Халқаро мусобақа ўтказилиши кутилмоқда.


7.Тожикистоннинг энг яхши футболчиси "Навбаҳор" сафида!

1999 йилда туғилган Эҳсони Панчшанбе футболчилик фаолиятини 2016 йилда бошлаган. Ҳозиргача фақатгина “Истиқлол” жамоаси аъзоси бўлган 21 ёшли чарм тўп устаси тўрт карра Тожикистон чемпиони, уч мартадан шу мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Бундан икки йил аввал, 19 ёшида ўз юртида энг яхши футболчи деб топилган. 2018 йили Осиё чемпионатида сардор сифатида майдонга тушган.


8.Одил Аҳмедов ҳоким қабулида нималарни муҳокама қилди?

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Хитойнинг “Тянжин Теда” клуби аъзоси Одил Аҳмедов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Шавкат Абдураззоқовнинг қабулида бўлди.


9.Биатлончилар Чортоқда жам бўлди: Ҳоким кубоги кимга насиб этади?

“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан Чортоқ туманида спортнинг “ёзги биатлон” тури бўйича вилоят ҳокими кубоги учун вилоят биринчилигининг дастлабки босқичи ўтказилди.


10."Ватанпарвар"да тобланган наманганлик мерган қиз Олимпия ўйинларига боради!

"Ватанпарвар"да тобланган мерган қиз Мухтасар Тоҳирова лицензияни қўлга киритиш даврида ҳам ўз устида астойдил интилди. 2019 йил Қатарда ўтказилган Осиё чемпионати ва Германияда бўлган ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришди. Жорий йилда Қозоғистонда ўтган халқаро турнирда ҳам ғалаба нашидасини сурди.


--> -->