Мақола топилди: 43 та

1.Қозоғистон компанияси Норинда қўшма корхона қуради

Наманган вилоятининг инфратузилмаси ва саноати анча орқада қолаётган ҳудудларидан бири Норин туманида сунъий тола ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона барпо этадиган бўлди.


2.Алишер Усмонов англаган ҳаётий ҳақиқатлар

Мен кўп бора ўзбек эканлигимдан фахрланишим тўғрисида айтганман. Бу замин менинг жонажон Ватаним эканлигидан ғурурланаман. Ўзбекистон учун, Ўзбекистон раҳбарияти учун нима фойдали бўлса қилишга тайёрман. Доим, ҳар дақиқада.


3.Хушхабар: Мингбулоқ конидан нефть қазиб олинди

Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой ўртасида энергетика соҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, у "Бир макон – бир йўл" тарихий стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.


4.Наманганлик шоир янги лавозимга тайинланди

Носиржон Жамолиддинович Жўраев 1984 йил 22 май куни Наманган тумани Шўрқўрғон қишлоғида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги журналист. 2005 йили Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


5.Дунё олимлари Наманганда: Гулчиликни ривожлантириш муҳокама қилинди

Айни кунларда Наманганда давом этаётган 59-анъанавий “Халқаро гул фестивали”га ҳамоҳанг тарзда “Ўзбекистонда манзаралари гуллар хилма-хиллиги: муаммолар ва ютуқлар” мавзуида халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилди.


6.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


7.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


8.Ҳинд компанияси Наманганда замонавий кардиология ва турар-жой мажмуасини қуради

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов “Инвесторлар куни” муносабати билан Ҳиндистон компанияси делегацияси вакилларини қабул қилди.


9.Ватанига содиқ фарзандларга янги уйлар топширилди

Наманган шаҳридаги “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўшинлари, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимлари учун қурилган кўп қаватли турар-жой хонадонлари калитлари топширилди.


10.Жаҳон банки НамМТИ лойиҳасига 80 минг доллар ажратди

Наманган муҳандислик-технология институтининг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.


11.Нанай халқаро туризм масканига айланади-ми?

Нанай кичик туризм зонаси эса 14,5 гектар ҳудудда жойлашиб, унда 920 ўринли иккита беш юлдузли меҳмонхона, 549 кишига мўлжалланган нафас йўллари ва диабет касалликларини даволаш сиҳатгоҳи, 78 та вилла-меҳмонхона, замонавий савдо маркази, ресторан ва кафелар, тоғ дор йўли каби объектларни барпо этиш кўзда тутилган.


12.Наманганда Хёндэ автозаводи давлат рўйхатидан ўтказилди

Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома "Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали топширилди.


13."Энг улуғ, энг азиз": Наманганда фаол ижодкорлар тақдирланди

Наманган шаҳрида "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлди.


14.Ҳукумат қарори: Наманганда болалар боғчасига қамров кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


15.Халқаро тиббиёт форумида 92 миллион долларлик келишувга эришилди

Форум доирасидаги 22 та битим Австрия, Германия, Исроил, Миср, Покистон, Россия, Словакия, Украина, Ҳиндистон ва Хитой давлатларининг компаниялари билан тузилган.


--> -->