Мақола топилди: 69 та

1.Солиқ ислоҳотлари тадбиркорларни қониқтирмоқдами?

2019 йилдан мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларнинг бекор қилинганлиги ўртача 320,0 млн. сўм маблағларни бизнинг корхона ихтиёрида қолишига олиб келади.


2.Солиқ ислоҳотлари тадбиркорларни қониқтирмоқдами?

2019 йилдан мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларнинг бекор қилинганлиги ўртача 320,0 млн. сўм маблағларни бизнинг корхона ихтиёрида қолишига олиб келади.


3.Сарҳисоб: Адлия бўлимлари ишончни оқлаяптими?

Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан шаҳар, туман адлия бўлимлари ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан “Open Justice” – “Очиқ адлия” тадбири ўтказилди.


4.Путин Алишер Усмоновни медаль билан тақдирлади

Медалда олувчининг исми ёзилади, у география фани бўйича катта хизматлари ва жамият фаолиятига қўшган алоҳида ҳиссаси учун жамият аъзоларига берилади.


5.Алишер Усмонов англаган ҳаётий ҳақиқатлар

Мен кўп бора ўзбек эканлигимдан фахрланишим тўғрисида айтганман. Бу замин менинг жонажон Ватаним эканлигидан ғурурланаман. Ўзбекистон учун, Ўзбекистон раҳбарияти учун нима фойдали бўлса қилишга тайёрман. Доим, ҳар дақиқада.


6.Инсон хотираси азиз, қадри юксак: Наманганда байрам қандай ўтди?

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси саналади. Мана шу эзгу фазилатлар 9 май Хотира ва қадрлаш куни санаси муносабати билан янада ёрқин намоён бўлди. Дарвоқе, дунёда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Ана шундай ватанпарвар инсонларнинг 47 нафари Наманган вилоятида истиқомат қилмоқда.


7.Америкалик олимга Наманганда фахрий профессор унвони берилди

Наманган муҳандислик-технология институти томонидан АҚШнинг Техас Университети профессори, доктор Рави Прокаш Данига хизмат кўрсатган фахрий профессор унвони берилди. Бу ҳақдаги махсус диплом америкалик олимга институтда ташкил этилган “Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси самарадорлигини оширишда маркетинг концепцияларидан фойдаланиш муаммолари” мавзусида халқаро илмий анжуман доирасида тантанали равишда топширилди.


8.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


9.Наманганда Бош вазир қабулхонаcига мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.


10.Наманганда халқаро Ислом академияси анжумани бошланди

"Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида бошланган Ўзбекистон халқаро Ислом академияси минтақавий филиалининг ўқув семинарида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги диний соҳа ходимлари малака оширмоқдалар.


11.Шу куннинг мавзуси: Мажбурий меҳнатга қандай жазо бор?

Ижтимоий тармоқлар ва етакчи интернет сайтларида вилоятимизнинг Косонсой ва Чуст туманларида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги билан боғлиқ хабарлар ёритилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.


12.Наманганда 393 талабанинг 1 миллиард сўмдан зиёд контракт пули тўлаб берилди

2017 йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларида аъло баҳоларда ўқиётган фаол талаба-ёшларга бир йиллик тўлов-шартнома пулининг 35 фоиз қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўланиб келинмоқда.


13.Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми?

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.


14.Учқўрғонда МИБ сайёр қабули: фуқаронинг 40 миллион сўм ҳақи ундириб берилади

Бу масала Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабиржоновнинг Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабул давомида қисқа муддат ичида ечим топилиши бўйича алоҳида назоратга олинди.


15.Партия очиқ мулоқоти: Наманганда кулолчилик ривожланадими?

Чуст туманида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ҳамда “Ҳунарманд” уюушмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Миллий ҳунармандчилик - миллат фахри!” мавзусида ҳунармандлар билан очиқ мулоқот (дебат) ўтказилди.


--> -->