Ахсикент Фарғонада Андижон ва Марғилонга тенг бўлиб эски шаҳар ҳисобланади. 15 асрда Заҳирддин Муҳаммад Бобурнинг отаси, яъни Фарғонанинг ҳукмдори бўлган Умар Шайх Мирзо бу шаҳарда ўз қароргоҳини қуриб яшаган.

Мен Ахсикент бўйича “Бобурнома”нинг японча таржимасидан билиб олдим, шунда Бобур қайд қилганки, “Ахсининг қовуни дунёда энг ширин” деб.

Айни шу боис, менда ҳам Ахсининг қовунини тановвул қилиш истаги пайдо бўлган.

Ахсикент тарихий ёдгорлиги ҳақида “Ахсикент ва Олтин бешик ривояти” мисолида фикрларимни билдиришни жоиз деб билдим.

Қўқон хонлигининг юзага келиш ривояти - “Олтин бешик ривояти” деб аташган. Бу ривоятни Қўқон хонларининг уруғи Заҳирддин Муҳаммад Бобурга етказиш учун бунёд қилинган. Унинг қисқача мазмуни шундай:

Бобур Самарқанддан Фарғонага кўчиб кетганда, у ҳозирги Қўқон шаҳри яқинида унинг ўғлини ташлаб қолдирган. Чунки бу бола ҳали чақалоқ бўлган ва у шу вақтда Фарғонадан Ҳиндистонга кетаётган. Шунинг учун шундай мурғак гўдакни олиб кета олмаган.

Бобур бу жажжи болани бешикга солиб, унинг атрофига олтин, қимматбаҳо тошлар ва зарбоҳ кийимни қўйган. Бу болани, яқинда яшаган учта ўзбек уруғлари топган. Улар шу бола Бобурнинг ўғли эканлигини билиб, бу болани Олтин бешик деб аташган ва уни битта уруғ тарбиялаган. Бу бола вояга етганда, ўзбек уруғлари, уни (аъзоларнинг ҳукмдори) тахтга ўтирғизган.

Қўқон хонлиги тарихига бағишланган манбаларда, шу Олтин бешикнинг 11 ёки 12- авлоди, ҳақиқий Қўқон хонлигининг бунёдкори Соҳрухбий деб ҳисобланган.

Олтин бешик ривояти ҳақида ҳар қанча гапириш мумкин, лекин бу афсонанинг битта вариантида Ахсикент билан Қўқон хонлиги муносабати бўйича маълумотлар қайд қилинган.

“Ансоб ал-Салотин ва Таворих ал Хавоқин” номли тарихий манбага қараганда Олтин бешикнинг ўғли Султонилик Ахсикентда тахтга ўтирганликни таъриф қилинган. Бу манбанинг русча таржимаси нашр қилинган. Бошқа манбага кўра, Олтин бешикнинг ўғли Маҳдуми Аъзам деган номида машҳур бўлган Аҳмад Косонийнинг муриди деб ҳисобланган. Бундан ташқари, Олтин бешикнинг авлодларидан бўлган Чамашбий ҳам Лутфулло Чустийнинг муриди саналган.

Фарғонанинг шимол қисми, 16 асрдаги машҳур Нақшбандия шайхларининг туғилган жойи бўлган, шунинг учун тарихий манбаларнинг муаллифлари ва Қўқон хонлари учун ҳам бу вилоятни Қўқон хонларининг аждодига боғлаш муҳим аҳамият касб этган деб ҳисоблаган бўлиши мумкин. Шу боис, Султонилик, Олтин бешик Ахсикентда тахтга ўтирган деб қайд этиш Қўқон хонлиги бунёд бўлиш афсонасига зарур бўлган бўлиши керак.

Бу афсонадаги Фарғонанинг шимол вилояти бўйча қайд қилинган маълумотлар устида илмий изланиш ва тадқиқот ишларини олиб бормоқдаман.

Шун Такакура,

Япониянинг Тсукуба университети магистранти,

Ўзбекистон Фанлар академияси тарих институти тадқиқотчси.

© namangan24.uz

--> -->