Наманган шаҳрида корейс тилига ихтисослашган таълим муассасаси ташкил этилиши мумкин. Бу борада яқинда шаҳар ҳокимлигида Жанубий Кореянинг “Samma” компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борилди.

Қайд этиш жоиз, корейс компанияси вакилларидан иборат делегацияни Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов қабул қилди.

Ҳоким ва инвесторлар иштирокидаги бўлиб ўтган музокаралар давомида Наманган шаҳрида корейс тили мактабини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ушбу таълим мактабида корейс тили билан бирга замонавий касб-ҳунарлар ўргатилади. Битирувчилар Жанубий Корея ва бошқа давлатларда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

© namangan24.uz

--> -->