Россиялик миллиардер ишбилармон, “USM Holdings” компанияси асосчиси ва асосий ҳиссадори, келиб чиқиши наманганлик Алишер Усмонов коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонга 20 миллион доллар хайрия қилганди. Таниқли тадбиркор она Ватанига яна 5 миллион доллар ажратган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодий тарққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида келиб тушаётган йирик хайриялар бўйича берган маълумотида шундай деди:

- Бизга 600 миллиард сўмлик хайрия маблағлари келиб тушди. Хусусан, Алишер Усмоновдан 20 миллион доллар ажратилганди, бугун эса унинг номидан яна 5 миллион доллар келиб тушади. Ушбу маблағлар Зангиота туманида қурилаётган шифохонани жиҳозлаш учун сарфланади.

Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Усмоновга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдириб, миллиардер коронавирус вакцинаси топилса, уни Ўзбекистонга олиб келишга ваъда берганини маълум қилганди.

© namangan24.uz

--> -->