Маданият
-
Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки” китобини сотиб олганимда анча вақт ўтган бўлсада, ҳажман катталигидан бемалол вақтим бўлганда ўқирман, деб кейинга суриб юрган эдим. Бу орада кўплаб катта-кичик китобларни ўқиб қўйдим. Аммо кеча ишдан қайтиб, “Одамийлик мулки” қўлга олганимча, аёлимнинг “дамингизни олсангиз бўлар эди, эртага ишга борасиз ахир”, деган енгилгина огоҳлантиришидан кейин соатга қарасам – 12.10, китобнинг саҳифасига қарасам 56-бетга келибман.
-
Хуршидбек Комилжонович Файзиев 1985 йил 31 январь куни Чуст туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган давлат университетининг ижтимоий-маданий фаолият йўналишини тамомлаган. Мутахассислиги – социолог. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси.
-
Озодбек Назарбеков 1974 йил 7 май куни Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган. Маълумоти – олий, 2011 йили Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. Қуролли кучлар Ашула ва рақс ансамбли хонандаси, Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмитаси қошидаги Ашула ва рақс ансамбли хонандаси, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
-
Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби (собиқ санъат коллежи)нинг 11 нафар ўқувчиси яқинда Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида сиртдан ўтказилган “Мы вместе-2020, Волгоград” - “Биз биргамиз - 2020, Волгоград” халқаро онлайн кўрик-танловида иштирок этиб, ғолиблар қаторидан ўрин эгаллади.
-
Вилоятимизда “Қўғирчоқ” театрига санъатига эҳтиёж бор эди. Ҳозирги кунга қадар Наманганда 3 та ҳаваскор қўғирчоқ театри билан фаолият олиб бораётган эдик. “Қўғирчоқ” театри ташкил этилгандан сўнг режа асосида театр жамоаси билан биргаликда шаҳар ва туманларни чекка ҳудудларидаги маданият марказлари, мактаблар, боғчаларда қўғирчоқ томошаларини намойиш этиш имкони туғилади.
-
Наманганлик таниқли санъаткор - кино ва дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов оғир хасталикдан сўнг 64 ёшида вафот этди.
-
Носиржон Деҳқонов 1963 йил 18 февралда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1984 йилда Тошкент Давлат маданият институтининг Намангандаги комплекс факультетини тамомлаган. Мутахассилиги: методист-библиограф. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.
-
Дилноза Зохидхоновна Азизова 1986 йил 28 январь куни Учқўрғон туманида зиёли оиласида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси.
-
Абдулбоқи Ваҳобжонович Маматов 1986 йил 3 август куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йили Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини халқ ижодиёти йўналишида тамомлаган. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг аъзоси. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.
-
Ушбу қўлёзма замонавий Олимпия ҳаракатининг манифести. Пьер де Кубертен дунёни бирлашган спорт мусобақалари билан кўрди ва зиддият, урушларга аралашмади. Ишончим комилки, Олимпия музейи бу бебаҳо ҳужжатни сақлаш учун энг яхши жойдир, - деган Алишер Усмонов.