“Китоб дарҳақиқат катта бойлик, аммо сотиб олингани эмас, ўқилгани ”. Бугун мамлакатимизда бу масала ҳар доимгидан долзарблик касб этди. Узоқ вақт одамларнинг китобдан узоқлашуви не оқибатлар келтириб чиқаргани бугун сир эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Раҳимжон Ирисов ўзи таҳсил олган Учқўрғон туманидаги 8-мактабга борди. У ўзи билан агентлик ташкилотларида нашр этилган 50 дан ортиқ китобни мактаб Ахборот-ресурс марказига совға қилди. Бу таълим муассасаси кўп йиллар таянч мактабларнинг бири бўлган. Ҳозирги кундаги раҳбар Муҳаммадсоли Адашев директорлик қилади. Бадиий асарларни қабул қилиб олган кутубхоначи Маҳмуда Ибрагимова, Мунаввар Турғунпўлатовалар миннатдорчилик билдиришди.

Тадбирда китобнинг инсон ижтимоий- маънавий ҳамда иқтисодий –сиёсий хаётидаги буюк ва бетакрор ўрни хақида гапириб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз: Раҳимжон Ирисов бир неча йил аввал ўзи яшаган жойларда- Учқўрғон туманидаги “Файзобод” , “Янги ҳаёт” ҳамда  ўтган йили Наманган шаҳридаги “Наврўз” МФЙ биноларида ҳам халқ кутубхоналари ташкил этган эди.

Мухбира Валиева,

© namangan24.uz

 

 

--> -->