Сўнги йилларда мамлакатимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, янги Ўзбекистонни янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини сақлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, ёшларни маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори барча маданият ходимларига дастурил амал десам муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда маданият ва санъат соҳасида олиб бораётган ислоҳотлар, ўтган давр мобайнида қабул қилган қарорлар ижроси бўйича Наманган вилоятида замонавий маданият марказлари ташкил этилди. Ҳозирги кунда вилоятимизда 80 та маданият марказининг 38 таси таъмирланиб, аҳолига тўлақонли ва талаб даражасида хизмат қилиб келмоқда. Маданият марказларида 273 та тўгарак (180 таси пуллик, 93 таси бепул) ва 37 та ҳаваскорлик жамоси фаолият кўрсатмоқда.

Бу ўз навбатида маданият марказларидаги тўгараклар ва жамоалар фаолиятини жонлантириш, уларнинг турларини кўпайтириш, ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, шу орқали маданият марказлари томонидан хизмат кўрсатилаётган аҳоли улушини ошириш имконини беради.

Дарвоқе, маданият марказларига ўзи ишлаб топган маблағларнинг 50 фоизини марказ ходимларини рағбатлантириш учун йўналтиришга рухсат берилди. Бюджет ташкилотлари пуллик хизмат кўрсатишдан тушган тушумнинг 75 фоизини – моддий-техника базасини яхшилашга, 25 фоизини – ходимларни рағбатлантиришга сарфлаши мумкин.

Маданият марказлари Беш ташаббус доирасида амалга оширилаётган тадбирларга кенг жалб этилади. Маданият марказлари биноларини давлат-хусусий шериклик асосида таъмирлаш чоралари кўрилади. Наманган вилоятида 1 та вилоят мусиқали драма театри фаолият олиб борарди.



Фармонга асосан вилоятимизда “Қўғирчоқ” театри ташкил этилиши биз учун вазифа сифатида белгиланди. Дарҳақиқат, вилоятимизда “Қўғирчоқ” театрига санъатига эҳтиёж бор эди. Ҳозирги кунга қадар Наманганда 3 та ҳаваскор қўғирчоқ театри билан фаолият олиб бораётган эдик. “Қўғирчоқ” театри ташкил этилгандан сўнг режа асосида театр жамоаси билан биргаликда шаҳар ва туманларни чекка ҳудудларидаги маданият марказлари, мактаблар, боғчаларда қўғирчоқ томошаларини намойиш этиш имкони туғилади.

Давлатимиз раҳбарининг юқоридаги фармон ва қарорида белгиланган вазифаларни сидқидилдан ижросини таъминлаб, вилоятимизда маданият ва санъатни ривожлантириш ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз.

Абдулбоқи Маматов,

Наманган вилояти маданият бошқармаси бошлиғи.

© namangan24.uz

--> -->