Наманган шаҳридаги “Шодиёна” мажмуасида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган маданият, спорт, журналистика ва ёшлар ҳаётида 2019 йил якунларига бағишланган Янги йил шоу-карнавалида Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров бир қатор журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари билан учрашди.

Таъкидланганидек, сўнгги уч йил ичида мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан юритилган очиқлик сиёсати натижасида оммавий ахборот воситалари, хусусан медиа макондаги интернет олами вакилларининг шаффоф ва эмин-эркин фаолияти учун катта имконият, шарт-шароитлар юзага келди.

Вилоят раҳбари таъкидлаганидек, республика нашрларининг вилоят мухбирлари, вилоятимиз билан ҳамкорлик қилаётган хорижий ва республика ОАВ ходимлари, вилоятдаги босма ва интернет нашрлар жамоалари, ижтимоий тармоқлардаги йирик каналлар ва гуруҳлар администраторларининг матбуот ва сўз эркинлиги борасида дадил қадамлари вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этди.

Бунинг ёрқин исботи сифатида, жорий йилнинг бошида 250 минг аудиторияга эга бўлган “Наманганликлар” телеграм каналининг аъзолари бугунги кунга келиб, 475 минг кишидан ошди. Бу ижтимоий тармоқнинг ёш, умидли блогерлари вилоят ҳаётида юз бераётган воқеликларни ўз вақтида акс эттираётгани, айниқса янгиликларни тезкорлик билан ўқувчиларига етказаётгани диққатга молик.

Янги йил карнавалида Хайрулло Бозоров вилоятда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, аҳолига холис ва ҳаққоний ахборот етказиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, Наманганнинг ижтимоий-иқтисодий ютуқларини, янгиланиш жараёнларини кенг ёритиш борасидаги самарали меҳнатлари учун бир қатор фаол журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаолларига вилоят ҳокимининг Ташаккурномаси, қимматбаҳо совғаларини (комьютер жамланмаси) топширди.

Қуйида вилоят ҳокимининг эътирофига сазовор бўлган журналист ва блогерлар билан таништириб ўтамиз:

Ўғилой Болтабаева – “Ўзбекистон24” телеканалининг Наманган вилояти бўйича мухбири;

Мансуржон Ҳайдаров – “Ўзбекистон24” телеканалининг Наманган вилояти бўйича тасвирчиси;
Ҳотам Мамадалиев – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилояти бўйича фотомухбири;


Рамиз Бахтияров – “Спутник” ахборот агентлиги (Россия) Ўзбекистон бўйича мухбири;

Феруза Отахонова - "Правда востока" газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири;
Гулнора Отабоева – Наманган вилояти телерадиокомпанияси сиёсий шарҳловчиси;
Умида Қўшоқова – “Севимли” телеканали “Замон” информацион дастурининг Наманганн вилояти бўйича мухбири;
Элмурод Эрматов – Kun.uz сайтининг Фарғона водийси бўйича минтақавий мухбири;


Азизбек Абдувалиев – Daryo.uz сайтининг Наманган вилояти бўйича мухбири;


Абдуқаҳҳор Юлибоев – вилоят ҳокимлигининг “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятининг алоқа, ахборотлаштириш ва дизайн бўлими раҳбари;
Олтинбек Байбулатов – вилоят ҳокимлигининг  “Наманганская правда” газетаси мухбири;

Оқилхон Дадабоев Наманган муҳандислик-технология институти матбуот котиби, Namangan24.uz сайти ва унинг Namanganim24 телеграм канали администратори, блогер;


Исроилжон Юсупов – “Тараққиёт мезони” газетаси бош муҳаррири;

Дилмурод Абдуллаев – Vodiymedia.uz ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири;

Музаффармирзо Абдураҳманов – “Наманганликлар” телеграм канали администратори;
Орифжон Жўраев – шаҳар ҳокимлигининг “Наманган садоси” газетаси мухбири, блогер;


Абдуллажон Ғозиев – вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари;
Мардонбек Эсонбоев – вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари;
Сардорбек Болтабоев – вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари;
Зоҳида Кенжаева – Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари;

Санжарбек Ҳамидов – вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг “Саломатлик сабоқлари” телеграм канали администратори, Namangantoday.uz сайти раҳбари;

Раҳимжон Агаликов – Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Она шаҳрим Наманган” гуруҳи администратори;
Дилмурод Собитов – Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Наманган! Доска обьявлений, все в Намангане!” гуруҳи администратори;
Илҳомжон Қосимов – “Орзу ва ҳаёт” ижтимоий лойиҳаси раҳбари;
Фарҳод Умаралиев – “Навбаҳор мухлислари клуби” телеграм канали администратори, блогер;


Максим Семаев – “Водители Намангана” администратори;
Оқилхон Тиллахонов – “Косонсойликлар” телеграм канали администратори.

© namangan24.uz

вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати суратларидан фойдаланилди.

--> -->