Наманган давлат университетининг ахборот-ресурс марказида миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш мақсадида ўтказилган #дўппичелленж фотосуратлар танловининг ғолиблари рағбатлантирилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Наманган давлат университети, республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш демократик партияси ҳамкорлигида ташкилланган ушбу танловда республикамизнинг барча ҳудудларидан 150 нафардан зиёд ёшлар ўзларининг фотосуратлари билан иштирок этди.

Бу ҳақида “namangan24.uz” сайтига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

- Мана шундай танловларни ёшлар ўртасида кўпроқ ташкил этсак, миллий урф-одатларимизни кўпроқ тарғиб этсак, албатта юртимизда камол топаётган ҳар бир ўғил-қизни миллий ғояга садоқат руҳини шакллантирган бўламиз, - дейди танлов ғолиби, Наманган давлат университети талабаси Шаҳбоз Убайдуллаев. - Энг қувонарлиси танлов ғолиблари қаторида энг жажжи ғолиб Ясмина ҳам бор.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Муҳаммадали Убайдуллаев таъкилаганидай “Қачонгача чет эл брендлари асосида яшаймиз? Дунёга ўзимизнинг миллий брендимизни ҳам олиб чиқишимиз керак. Бунинг учун шу каби лойиҳалар жуда муҳим аҳамият касб этади”.

Танлов ғолиблари ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маъмуржон Эргашев,

Наманган муҳандислик-технология институти талабаси.

© namangan24.uz

--> -->