Наманган шаҳридаги Давлатобод туманида барпо этилган Ёшлар кутубхонаси кўпчиликда илиқ ва ёрқин таассуротлар қолдирмоқда.


Замон талаблари асосида энг сўнгги инновацион технологиялар асосида жиҳозланган зиё маскани ҳақида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев “бу Финляндиядаги кутубхона эмас, ўзимизнинг Наманган вилояти, Давлатобод туманидаги ёшлар кутубхонаси” дея Фейсбукдаги саҳифасида қуйидаги мазмунда пост қолдирди:

“Репост. Бу Финландиядаги кутубхона эмас, ўзимизнинг Наманган вилояти Давлатобод туманидаги ёшлар кутубхонаси!

Бизда ҳам шундай кутубхоналар бўлармикан, деб роса режаларини тузар ҳам эдик. Чет эл кутубхоналарига ҳавас билан қарардик. Мана туманларда ҳам шундай кутубхоналар барпо этиляпти. Ишончим комил, бу кутубхона нафақат Наманган, балки бутун Республика ёшлари учун севимли масканга айланади! Илм-фан ривожида кутубхоналар жуда муҳим роль ўйнайди. Айниқса, нетворкинг учун жуда қулай ва шинам жой бўлган. Китоб тақдимотлари, олимлар билан учрашувлар ёки катта ИТ ҳакатонлар ўтказиш учун зўр жой бўлган!

Расман кутубхона яқин кунларда очилади”.





© namangan24.uz

--> -->