Иқтисодиёт
-
Шуҳрат Абдулмаҳмудович Тўхтабоев 1979 йил 3 сентябрь куни Наманган шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-педагогика институтини информатика ва ахборотлар технологияси мутахассислиги ҳамда Наманган давлат университетини юриспруденция мутахассислиги билан тамомлаган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси.
-
Анжуманда журналист ва блогерлар аҳоли томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган “АСКУЭ” тизими бўйича ўрнатилган ҳисоблагичларнинг ишлашидан норози бўлаётгани ҳақида ҳам саволлар бериб, бу ҳақида мутасадди раҳбарлардан аниқ жавоб олишди.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13 январдаги Фармони билан Наманган вилоятига ҳоким тайинланди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг расмий веб-сайтида расман маълум қилинди.
-
Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан Швейцариянинг “Kapri Holding & Consulting AG” корпорацияси ҳамда Наманган туманидаги “Golden Egg Of Namangan” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида паррандачиликка ихтисослашган “Express Chicken” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона рўйхатдан ўтказилди.
-
Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев шу йил ноябрь ойида Наманган вилоятига қилган ташрифи чоғида Адҳамжон Тиллаволдиевнинг ўз йигитлик бурчини Афғонистонда ўтагани ҳамда қаҳрамонликлари учун ўша даврда қатор давлат мукофотларига лойиқ кўрилгани ҳақида воқиф бўлганди. Буни юқори эътироф этган ҳолда, губернатор томонидан Адҳамжон Тиллаволдиевга “30 лет вывода войск из Афганистана” фахрий медали ва гувоҳномаси юборилди.
-
Илғор технологияга асосланган ва малакали қурувчи-мутахассисларига эга “Доступное жильё” МДҲ ва бошқа мамлакатлар билан қурилиш соҳаси бўйича ҳамкорлик ўрнатган етакчи компания ҳисобланади. Чортоқ туманида “Доступное жильё” компанияси тажрибаси асосида кўп қаватли маъмурий бинолар, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа иншоотларни қуриш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
-
Тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмагани, жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари томонидан иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишига етарли эътибор берилмаяпти. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хомашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришдаги сансалорлик давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди.
-
Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратида бир қатор ўта муҳим лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Раҳбарлик лавозимларига тайинланган Музаффар Абдуллаев, Жобир Абдуллаев ва Аюбхон Бобомирзаевларга янги масъулиятли вазифада мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, халқимизни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларида шижоат ва улкан зафарлар тилаймиз.
-
Акмалжон Маҳмудович Абдуллаев 1979 йилда Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини (ҳозирги НамМТИ) тамомлаган. Мутахассислиги менежер. У ҳозиргача вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётганди.
-
“Наманган агро кимё ҳимоя” жамияти нафақат вилоятда, балки республикада ҳам ўзига хос мавқеи ва нуфузига эга бўлган корхоналардан биридир. Бу корхона Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётганлар қаторига киради. Бироқ...